Симсиз флагман қулоқчинлар рекорд даражада арзонлади

Симсиз флагман қулоқчинлар рекорд даражада арзонлади

Sony бундан тахминан уч йил олдин Sony WH-1000XM3 симсиз қулоқчинини сотувга чиқарган эди. Бироқ бир йил олдин янги Sony WH-1000XM4 модели пайдо бўлишига қарамай, эски WH-1000XM3 қулоқчини ҳали ҳам жуда машҳур модель бўлиб қолмоқда.

ЎҚИНГ: Sony янги қулоқчин рекламасида 2022 йилги флагман смартфонини кўрсатди (учта видео)

Дастлаб 350 доллар нархда сотилган қурилма, бу йил 200 доллар нархга туширилди. Энди эса Best Buy флагман қулоқчинларни 170 долларга таклиф қилмоқда, бу эса рекорд даражада нархнинг пастлаши ҳисобланади.

Қулоқчиннинг асосий афзаллиги — бу фон шовқинларини қайтара олишидадир. Шовқинни қайтариш учун қулоқчин QN1 процессоридан фойдаланади. Шунингдек, қулоқчин 360 Reality Audio технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу фойдаланувчига ажойиб мусиқалардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Қулоқчинлар сенсорли бошқарувга эга, зарядсиз 30 соат давомида ишлайди ва смартфонга ўрнатилган шахсий ёрдамчининг овозли бошқарувини қўллаб-қувватлайди. Ушбу эшитиш воситаси USB-C порти билан қувватланади.

Sony WH-1000XM3 қулоқчини янги Sony WH-1000XM4'дан фарқ қилади. Эски моделнинг микрофон сифати яхши эмас. Шунингдек, унда қўнғироқ қилинётган вақтда мусиқани тўхтатиш Speak-to-Chat функцияси ҳамда қулоқчинларни ечиб қўйган вақт автоматик мусиқани тўхтатиш функцияси мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: AirPods Pro’нинг кераги йўқ: унинг Siri ва Bluetooth 5.0’ли клони атиги 12 доллардан сотиляпти!