Sony ниҳоят PlayStation 5 учун DualSense геймпадини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  534
  •  08.04.2020 17:47

Sony ниҳоят PlayStation 5 учун DualSense геймпадини тақдим этди

Япон компанияси PlayStation 5 консолини эълон қилганидан буён унинг кўриниши ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Сайтимизда приставканинг рендер видеоси, шунингдек, консолнинг ва геймпаднинг илк «жонли» расмлари ҳам эълон қилинган. Яна...

ЎҚИНГ: PlayStation 5 нархи ва деярли барча хусусиятлари эълон қилинди

Sony ҳозирча мазкур ўйин консолида ўйналадиган янги геймпадини намойиш қилди. Мазкур контроллер аввал кутилганидек DualShock 5 эмас, балки энди Sony DualSense деб номланган. Бу девайс ноодатий икки хил рангли дизайнга эга, корпуснинг катта қисми оқ рангда. Эҳтимол, PlayStation 5 консолининг ўзи ҳам шунга ўхшашроқ дизайнда чиқар.

Компаниянинг тасдиқлашича, янги контроллер янада батафсил вибротаъсирга эга бўлиб, турли ўйинларда мутлақо янги таассуротлар бахш этади. Бундан ташқари, L2 ҳамда R2 тепкиларига адаптив триггерлар бириктирилган – улар босилганида, ўйиндаги муайян ҳаракатларга мос тарзда қаршилик ҳам кўрсатади. Мисол сифатида ўйинда камон ипининг тортилиши келтирилади – унда оддий автомат тепкисини босгандагидан кўра кўпроқ куч ишлатилади.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Янги геймпад панелиидан «Улашиш» (Share) тугмачаси олиб ташланган. Унинг ўрнига энди «Яратиш» (Create) тугмачаси ўрнатилган. Бу янги элемент ўйин контентини яратишнинг янги усулларига масъул; аммо булар ҳақида Sony кейинроқ батафсил маълумот бермоқчи.

Шунингдек, DualSense контроллери яхшиланган микрофонлар жамланмасига эга, улар ўйиндаги дўстлар билан мулоқот қилиш имконини беради.

Геймпаднинг ёруғлик панели сенсор ҳудудни чап ва ўнг томонларидан ёритади, бу эса унга кўпроқ диққат жалб этади, дейишмоқда ишлаб чиқувчилар. Айрим инсайдерлар бу контроллерда дисплей ҳам бўлишини айтишганди, аммо DualSense’да умуман экран йўқ. Уни қувватлаш учун эса USB-C порти қўлланади.

Шунча такомиллаштиришлар билан бирга, Sony мазкур гаджетининг оғир бўлиб кетмаслигига ҳамда юқори автономликка ҳам эътибор қаратган. DualSense’нинг қолган барча хусусиятларини Sony ўзининг янги – PlayStation 5 приставкаси тақдимотида ошкор этмоқчи.

ЎҚИНГ: Ишлаётган ҳолдаги PlayStation 5 интерфейсини илк бор «жонли» кўрсатишди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!