Sony "орзу-смартфони"ни тайёрламоқда

Sony

Сўнгги вақтларда Sony компаниясининг ялқовлиги унинг смартфонларидаги дизайнда ҳам яққол сезилиб турди. Аксарият смартфонлар ташқи кўринишидан бир-бирини, ҳатто "аждодлари"нинг дизайнини такрорлади. Яъни, бренд смартфонларининг дизайнида бирор юксалишни кўриш қийин бўлиб қолди. Японлар шу кунларда янгича услубга эга, смартфон бозорида фавқулодда кўринишдаги смартфон яратишга киришиб кетишган кўринишади.

Инсайдерларнинг тарқатган янги маълумотларига кўра, Sony 6/8 Гб оператив хотира ҳамда 64/128 Гб доимий хотирага эга Snapdragon 845 базасида ишлайдиган кучли смартфон тайёрлаш билан банд. Ва, унинг дизайни тамомила бошқача бўлади.

Hi-Fi овоз технологияси, 20 Мп ҳамда 12 Мп камера модуллари иштирокидаги қўш сенсорли бош камера ҳам бу флагманнинг кучли жиҳатларидан бўлади. Бош камера видеони Slo-mo режимида ёза олади. Яъни, ҳар сониядаги кадр сони 960 тани ташкил қилади. Селфилар учун 13 мегапикселли камера модули масъул бўлади.

Анъанага кўра, гаджет корпуси сув таъсирига бардошли бўлади. Янги флагман Android 8.0 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Шунингдек унинг дисплейи "японча стандарт"да, яъни 18:9 ўлчамли услубда бўлади.

"Орзу-смартфони" ҳақида ҳозирча маълум жиҳатлар мана шулардан иборат. Ҳа, дарвоқе. нарх-наво масаласида, смартфоннинг $760 доллардан $1065 долларгача сотилиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирча флагманнинг аниқ номи маълум эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!