Sony PlayStation 4: ҳозирча 82,2 миллион дона сотилди

  •   Saroy
  •  683
  •  02.08.2018 10:10

Sony PlayStation 4: ҳозирча 82,2 миллион дона сотилди

Sony компанияси чораклик молиявий ҳисоботида  PlayStation 4 ўйин приставкасининг халқаро бозордаги савдоси ҳақида маълумот берди.  2018 йил 30 июнда тугаган чораклик бўйича  3,2 миллионта  PlayStation 4 сотилган. Бу ўтган йилги натижадан  0,1 миллионтага оз.
Агар релиз вақтидан ҳисобланадиган бўлса, бутун дунё бўйича 82,2 миллионта  PlayStation 4 приставкаси сотилган экан. 2018 йилда компания 16 миллионта PlayStation 4 сотишни кўзлаб турибди.

ЎҚИНГ:Xbox Live ҳамда PS4 приставкаларида биргаликда ўйин ўйнаш мумкин бўлди

Июнь ойида Sony Interactive Entertainment  раҳбари Жон Кодера  PlayStation 4’ни ишлаб чиқариш қачон тўхтатилиши ҳақида маълумот берганди.  Унинг сўзларига қараганда, приставка  2021 мартгача ишлаб чиқрилади. 2021 йилнинг январь-март ойлари давомида қурилма савдо расталаридан аста-секин олинади.

ЎҚИНГ:Замонлар оша: Sega Mega Drive яна сотувга чиқарилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!