Sony PlayStation 4 қачон ўйиндан чиқади?

  •   Saroy
  •  2391
  •  23.07.2018 18:01

Sony PlayStation 4 қачон ўйиндан чиқади?

Sony PlayStation 4 йилдан-йилга эскириб бормоқда ва консол мухлислари  ушбу Осиё технология гиганти янгиланган версиясини тезроқ чиқаришини кутмоқда. Бироқ, PS4 яна бир неча йил яшайдиган кўринади, чунки PlayStation 5  ўйини 2021 йилгача чиқмаслиги аниқ.

Mice Times Asia нашри Sony Interactive Entertainment президенти Жон Кодернинг сўзларига таянган ҳолда маълум қилишича, Sony PlayStation 4’ни 2021 йилгача чиқаришни режалаштирган. Шу хабарга таяниб айтадиган бўлсак, сайт шундай хулосага келган, яъни PS4 “ўлгандан” кейингина PlayStation 5 чиқади.

Ушбу хабарни платформа учун ўйинлар ишлаб чиқараётган дастурчилар ҳам тасдиқлаган: бирорта ҳам компания PlayStation 5 учун дастур тайёрлаётгани йўқ ва бешинчи авлод консоли ҳақида ҳеч нарса эшитгани ҳам йўқ. Бироқ кейинги авлод консоли 2019 йилгача чиқиши мумкин, деган хабарлар ҳам мавжуд. Хабарларга қараганда Call of Duty франшизларининг янги ўйинлари янги авлод консоли учун ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, Sony ўз рақобатчилардан илгарилаб кетиш чорасини кўриши керак, чунки, навбатдаги Xbox’ни чиқариш 2020 йилга мўлжалланган. Агар ушбу хабар ўз тасдиғини топса,  демак Sony ўзининг асосий рақобатчисини  орқада қоллдириб, PS 5’ни Microsoft қурилмасидан эртароқ чиқариши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!