Sony PlayStation тарихий рекорд ўрнатиб, Гиннесс китобига кирди!

  •   DiMaX
  •  1018
  •  03.12.2019 15:55

Sony PlayStation тарихий рекорд ўрнатиб, Гиннесс китобига кирди!

Япониялик етакчи техногигант ўзининг PlayStation 5 ўйин консолини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Унинг бунгача тақдим этилган приставкалари эса дунё бўйлаб яхши сотилмоқда.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ва янги геймпадни илк бор «жонли» расмда кўрамиз!

Жумладан, жорий йилда Sony PlayStation 4 приставкаси ўзининг «аждод»и – PS1 моделини қувиб ўтиб, тарихдаги иккинчи энг оммабоп хонадон ўйин консоли бўлди. Жаҳонда энг кўп сотилгани ҳам шу компания маҳсулоти – PlayStation 2 ҳисобланади.

Энди эса Sony янги маълумотни тарқатди: PlayStation тарихдаги энг кўп сотилган хонадон ўйин приставкалари бренди сифатида қайд этилибди. Жорий йилнинг 7 ноябри ҳолатига кўра, 450 миллиондан ошиқ PlayStation консоллари сотилган ва бу ютуқ Гиннесснинг рекордлар китобига расман киритилган.

PlayStation 5 ҳали келаси йилнинг охирларида савдога чиқарилишини Sony расман тасдиқлаган. Унгача эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли ўйин приставкаларини 2 870 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: «Терминатор»даги роботнинг бош суяги қўшилган Xbox One X чиқди, уни сиз ҳам текинга олишингиз мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!