Sony расман PlayStation 5 чиқиш вақти, нархи ва эксклюзив ўйинларини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2484
  •  17.09.2020 12:59

Sony расман PlayStation 5 чиқиш вақти, нархи ва эксклюзив ўйинларини эълон қилди!

Япониянинг Sony корпорацияси шу йилнинг ноябрь ойида ўзининг янги авлод PlayStation 5 ўйин консолини чиқаришини эълон қилди. Приставканинг нархи унинг асосий рақобатчиси – Microsoft'нинг Xbox Series X флагмани консоли нархи билан бир хил бўлади.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 аллақачон Xbox Series X устидан илк ғалабасини қозонди

Blu-Ray дискига эга PlayStation 5 версиясининг нархи 500 долларни ташкил этади (Россия бозорида 46,9 минг рубль). Айтиш керакки, Xbox Series X ҳам худди шу нархда сотилади (ТАСС агентлиги хабарига кўра, Россияда унинг нархи 45 590 рублни ташкил қилади).

Оқ ранг устунлик қиладиган янги қурилманинг дизайни PlayStation 4'нинг қора рангдаги одатий контурларидан анча фарқ қилади.

Hogwards Legacy – воқеалар ривожи Гарри Потер туғилишидан 100 йил олдин кечадиган ўйин

Sony PlayStation 5’нинг «рақамли версияси» – PlayStation 5 Digital Edition эса диск драйвери билан таъминланмаган ва у Microsoft'нинг худди шундай кичик қурилмасидан 40% га қимматроқ.

Ўйин приставкаларини тадқиқ қилувчи Newzoo компаниясидан Гилерме Фернандес Рейтерга Sony қаттиқ дисксиз қурилмаси «фойдаланувчиларга бошқарувчисиз эмас, сифатига ёки қисмларига зиён етказмасдан катта чегирмаларни таклиф қилади», – деди.

Xbox Series S анча арзон, аммо флагман версиясига нисбатан унинг график ўлчамлари паст.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 сирини рақобатчи – Xbox раҳбари фош этди

PlayStation 5 билан бир қаторда, бир нечта «консол эксклюзивлари», яъни дастлаб фақат янги қурилманинг харидорлари учун мавжуд бўлган ўйинлар чиқарилади.

  • Final Fantasy XVI – Square Enix компаниясининг янги ўйини. Тақдимотда кўрсатилган трейлерга қараганда, бу сафарги воқеалар ўрта асрлар дунёсида содир бўлади. Ушбу сериядаги сўнгги нашр илмий-фантастик дунёга асосланган эди.
  • Marvel's Spider-Man: Miles Morales – бу Марвел чизма романлари қаҳрамонлари оламига асосланган яна бир ўйин. 2018 йилги «Ўргимчак одам: ўргимчак тўрлари оралаб» мультфильмига асосланган бўлиб, унда бош қаҳрамон – Питер Паркер эмас, балки қора танли ўспирин Майлз Моралес.
Marvel's Spider-Man: Miles Morales – Sony'нинг янги консоли учун ишлаб чиқилган махсус ўйинлардан бири
  • Deathloop – «отишма», яъни воқеалар бир неча марта такрорланадиган «отишма», бу фойдаланувчиларга нишонларни яхши ўққа тутиш ва уришни ўрганишда ёрдам беради.

Sony шунингдек, 2021 йилда кутилган Гарри Поттерга асосланган Hogwards Legacy ўйинини ҳам чиқаришга ваъда берди.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га тайёрланаётган олтмишдан ошиқ ўйин ва чиқиш вақтлари учта рўйхатда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!