Sony смартфон ҳажмидаги проектор тақдим қилди

Sony смартфон ҳажмидаги проектор тақдим қилди

CES 2018 япониялик ишлаб чиқарувчи Sony учун ҳам самарали келди. Компания бир нечта қизиқарли электрон қурилмаларни тақдим қилди. Улар орасида, айниқса, 30 000 долларлик 4К проектор нархи билан сизниқо йил қолдиради. Бу қурилмани деворга яқин қўйиб ҳам тасвирни тушириш мумкин.

Япон муҳандислари, шунингдек проекторнинг жажжи нусхасини ҳам яратишди. Унинг катталиги бугунги кунги смартфонларни эслатади. Бу гаджет ёрдамида деворга диагонали 3 метр келадиган тасвирни тушириш мумкин.

Sony MP-CD1 деб ном олган бу проектор вазни 280 грамм. Унинг ўлчамлари қуйидагича: 8 х 14 х 1,6 см. Девайс алюминий корпус билан таъминланган.

Проекторнинг таг-курсиси қулай услуб ва дизайнда. Мисол учун, унинг ёрдамида каравотда ётган ҳолатда тасвирни шифтга ҳам тушириш мумкин.

Sony мазкур проекторни ишлаб чиқариш жараёнида асосий муаммо проекторнинг катта миқдорда иссиқлик чиқариши бўлганини қайд этди. Шу билан бирга, совутиш тизимига масъул кулернинг овози ҳам ишлаб чиқариш жараёнида бош тўсиқлардан бири бўлган. Бироқ, тадбиркор японлар бу муаммоларга ечим топганлар.

Проектор тасвири аниқ-тиниқ бўлиши учун уни юзадан 3,5 метрлик масофага ўрнатиш керак. Шунда диагонали 3 метр (120 дюйм) бўлган тасвир ҳосил бўлади. Тўғри, сурат сиғими ҳозирча 854 га 480 пикселни ташкил қилади. Бироқ, проектор реал вақт давомида тасвирнинг аниқлиги ва ёрқинлигини таъминлаши мумкин.

Агар тасвир акс эттирилаётган юза нишаброқ бўлса, гаджетдаги махсус алгоритм бу муаммони автоматик равишда тезда тўғирлайди ва тасвир тўғри гавдаланади. 105 ANSI-люмен даражасидаги ёруғлик билан проектор бир қувват билан 2 соат ишлай олади.

Бонус сифатида, проектордан мобил қурилмаларни қувватлайдиган повербанк сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Видео тасвир бошқа қурилма ёки манбада жойлашган бўлса, у билан проекторни HDMI порти орқали улаш мумкин. Бу проекторга ҳатто PlayStation 4 ўйин консолини ҳам улаш, улкан экранда видео ўйинларни ўйнаш мумкин. 3,5 миллиметрли аудио туйнук орқали эса проекторга овоз узатиш тизимларини улаш мумкин. Проектор 5 секунд ичида иш бошлайди.

Sony MP-CD1 деб ном олган бу проектори баҳорда, 400 доллар баҳосида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!