SONY смартфонлар бозоридан 2016 йилда кетиши мумкин

SONY смартфонлар бозоридан 2016 йилда кетиши мумкин

Агар бизнеси фойда келтирмаса, япон компанияси келаси йил смартфонлар бозорини тарк этиш ниятини билдирди. Корпорациянинг ижрочи директори Казуо Хираи XPERIA смартфонларига яна бир йил имкон беришини айтди. Агар бу савдо наф келтирмаса, унда SONY смартфонлар бозори билан хайрлашиши мумкин.

Айтиш керакки, апрел ойида компаниянинг савдодан 310 млн доллар зарар кўришини башорат қилишганди, аммо бу кўрсаткич 170 млнга ўсди. Компаниянинг савдоси кескин камайиб кетди. АҚШда смартфонлар бозорининг атиги 1 фоизи SONY ҳиссасига тўғри келади. Корпорациянинг ватанида ҳам айни кўрсаткич арзигулик эмас – 17,5 фоиз.

Хитойнинг ўртача нархли мобиль телефонлари билан беллашув SONYга осон бўлаётгани йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!