Sony смартфонлар бозоридан кетмайди

Sony смартфонлар бозоридан кетмайди

Икки ҳафта олдин Sony корпорацияси ижрочи директори Казуо Хираи бизнеси фойда келтирмаса, келаси йил бозорни тарк этиш ниятини билдириб, XPERIA смартфонларига яна бир йил имкон беришини айтиб ўтган эди. Чунки паст нархи смартфонлар билан рақобат Sony қаддини анча букиб қўйди.

Sony Mobile Тайван офисининг раҳбари Жонатан Ли матбуот конференциясида келгуси йил компания учун омадсиз келган тақдирда ҳам Sony бозордан кетмаслигини билдирди. “Қайтага, Sony Mobile янада зўр экранли, такомиллашган камерали ва янги технологияли энергия тежовчи смартфонларни харидорга тақдим этади”, деб айтди Жонатан Ли. У савдони жонлантириш учун кўпроқ маркетинг ресурсларини жалб қилишини билдирди, айни вақтда мақсади эса Тайваннинг энг яхши Android-смартфонлари бозорининг 30 фоизини қўлга киритиш. Ҳозирда Америка смартфонлар бозорининг 1 фоизи, Япония бозорининг эса 17,5 фоизи Sonyга қарашли. Ўрта нархли сегментда Sony Хитой телефонлари билан курашади ва бу унга осон бўлмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.