Sony смартфонлар камералари учун инновацион сенсор яратди

  •   DiMaX
  •  1040
  •  23.07.2018 15:16

Sony смартфонлар камералари учун инновацион сенсор яратди

Мобил қурилмалар учун фотография модулларини ишлаб чиқарувчи Sony компанияси IMX586 номли, янгича турдаги CMOS-сенсорни намойиш қилди. Компаниянинг таъкидлашича, ўз ўлчами бўйича рекорд даражадаги тасвир аниқлигига эга янги ишланма профессионал – «кўзгули» фотокамераларнинг модуллари билан рақобатлаша олади.

ЎҚИНГ: Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Эълон қилинган хусусиятларига кўра, IMX586 модули дунёдаги энг майда – атиги 0,8 микрометрлик пикселга эга. Бу – диагонали 8 миллиметрлик стандарт модулда 8000x6000 (48 мегапиксел) аниқликдаги суратлар олиш мумкин, деганидир. Одатда пиксел ўлчамининг кичрайтирилиши суратга олиш сифатига салбий таъсир этади, зеро, унга камроқ ёруғлик тушади. Аммо Sony муҳандислари бунинг ҳам чорасини топишди – пикселларни Quad Bayer деб номланувчи схема бўйича жойлаштиришди. Ёнма-ён жойлашган тўртта пиксел бир хил рангда бўлади – кам ёритилган шароитда уларнинг сигнали ўзаро қўшилиб кетади, натижада сурат сифатли чиқади.

Бундан ташқари, Sony’нинг ваъда қилишича, сигнални қайта ишлаш ва экспозицияни камера модулининг ўзидаёқ бошқариш технологияси эвазига суратлар юксак сифатда бўлади. Бу эса сенсорнинг динамик диапазонини тўрт каррага ошириш имконини беради.

Янги модул савдога жорий йилнинг сентябрида чиқарилади, аммо Sony IMX586 сенсорига эга смартфонларнинг бозорга чиқиш вақти ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Mi A2 камерасида олинган илк сурат эълон қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!