Sony тез орада PlayStation 5 консолини ва унинг учун иккита ўйинни тақдим этади

  •   DiMaX
  •  1203
  •  31.01.2019 14:05

Sony тез орада PlayStation 5 консолини ва унинг учун иккита ўйинни тақдим этади

Куни кеча ўйинларни тадқиқ этувчи Niko компанияси таҳлилчиси Дэниел Аҳмад геймерларнинг ResetEra форумига кирган. Мутахассис у ерда PlayStation 5 ҳақидаги инсайдерлик маълумотларини берган.

ЎҚИНГ: PlayStation Classic кутилмаганда бутун дунёда 40 фоизгача арзонлашди!

Дэниелнинг сўзларига қараганда, Sony аллақачон ўз студияларини бешинчи авлод ўйин консолига йўналтирган. Ўйин ишлаб чиқувчи студияларга PlayStation 5’нинг девкитлари юборилган ва дастурчилар янги авлод консолидан мамнунлар.

Инсайдернинг таъкидлашича, Айни дамда PlayStation 5 учун иккита янги лойиҳа тайёрланмоқда. Бу ўйинлар янги авлод приставкаларига мўлжалланган бўлса-да, PlayStation 4 (Сотиб олиш) моделини ҳам қўллаб-қувватлайди. Эҳтимол, Sony янги авлод ўйин консолларига «силлиқ» ўтиш учун дастлаб ҳар икки авлод PlayStation’ларга тушадиган ўйинлар тақдим этиб борар.

ЎҚИНГ: Sony PlayStation 4 қачон ўйиндан чиқади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.