Sony уйдаги барча электрон қурилмаларни бошқарадиган универсал пульт ишлаб чиқарди

Sony уйдаги барча электрон қурилмаларни бошқарадиган универсал пульт ишлаб чиқарди

Sony компанияси замонавий бошқариш пультини ишлаб чиқарди. У уйдаги барча электрон қурилмаларни бирваракайига бошқариш имконини туғдиради. Ҳозирча янги маҳсулот фақатгина япон электроника дўконларида сотилмоқда, дея хабар қилди The Verge компания расмий сайти маълумотига таянган ҳолда.

Huis Remote Controller деб номланган хонадон бошқарув пульти бир вақтнинг ўзида қатор қурилмаларга буйруқ бериш имконини беради. Оқибатда фойдаланувчи уйидаги бошқа барча пультлардан воз кечиши мумкин.
Мазкур универсал контроллер ҳар қандай электрон қурилма: телевизор ва DVD ускуналардан тортиб, чироқ ёки кондиционерни ҳам ўчириб-ёқиши мумкин.

Фойдаланувчи керакли параметрларни компьютердаги махсус илова-дастур орқали созлаб олганидан сўнг, маълумотларини захира нусха сифатида интернетга сақлаб қўйиши мумкин.

Пульт дисплейи одатий электрон китоблардан қўлланиладиган электрон қоғоздан тайёрланган. Шу сабабли қувват сарфи сезиларли даражада камайтирилди.

Мўъжиза-пультнинг нархи 250 АҚШ долларини ташкил этади. Маҳсулотнинг жаҳон бозорларига қачон чиқиши ҳозирча номаълум.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!