Sony Xperia 1 III'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Sony Xperia 1 III'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Sony компанияси яна бир янги смартфонни тақдим этди. Одатдагидек смартфон нархи жуда ҳам қиммат. Xperia 1 III — Sony томонидан ишлаб чиқарилган флагман даражадаги смартфон.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11i/Mi 11X Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

2015 йили Sony 4К резолюцияли дисплейга эга бўлган Xperia Z5 Premium смартфонини тақдим этган эди. Энди эса компания биринчилардан бўлиб юқори резолюция ва юқори экран янгиланиш частотасини ўз смартфонида бирлаштирди. Яъни Xperia 1 III 4К резолюция ва 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи дисплейга эга.

Фото: GSMArena

Смартфоннинг яна бир  ўзига хос томони, унда 5х телефото камераси борлигида. 5х зум узоқроқ масофада турган объектларни яқинлаштириш учун фойдаланилади. Яқиндаги объектлар учун гибрид зум ёки 2.9х ва 4.4х зумни қўллаб-қувватловчи иккинчи телефото камерадан фойдаланиш керак.

Xperia'нинг қолган жиҳатлари бошқа флагманлар билан ўхшаш. Смартфон Snapdragon 888 чипи, 12ГБ тезкор хотира, 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ва тезкор қувватланиш имкониятига эга. Қурилманинг олд ва орқа томонини Gorilla Glass шишаси ҳимоялаб туради. Смартфон чанг ва сувдан ҳимояланган.

Sony Xperia 1 III'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 165.0х71.0х8.2 мм, 168 г; Олд шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша (Gorilla Glass 6) алюминий ром; IP68 чанг ва сувдан ҳимоя.

> Дисплей: 6.50 дюймли OLED дисплейи, 1 миллиард ранглар, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR BT.2020, 1644х3840 пиксел резолюция, 643ppi; 4К@60Hz/FHD@120Hz.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 нм) Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680);

> Хотира: 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.Х; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11.

> Камера: Асосий: 12МП, f/1.7, 24мм, 1/1.7“, 1.8µm, Dual Pixel PDAF, OIS; Ультракенг: 12МП, f/2.2, 124˚, 16мм, 1/2.6“, Dual Pixel PDAF; Телефото: 12МП, f/2.3, 70мм, f/2.8, 105мм, 1/2.9“, Dual Pixel PDAF, 3х/4.4х оптик зум OIS; Сатҳ камера: 0.3МП, TOF 3D.

> Селфи камера: 8МП, f/2.0, 24мм (keng), 1/4“, 1.12µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/25/30/60/120 кадр/секунд HDR, 1080p@30/60/120/240 кадр/секунд; Селфи камера: 1080p@30 кадр/секунд.

> Аккумулятор: 4,500 мАс: 30 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 50% 30 дақиқада (рекламага кўра), USB Power Delivery.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC, 3.5мм аудио жек.

Қадоқ таркиби

Xperia 1 III оқ қутида сотилади. Қутининг ўртасига Xperia логотипи туширилган.
Қутидан USB-C кабели, 30 ваттлик қувватлаш адаптери ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!