Sony Xperia 1 IV смартфони тақдим этилди

Sony Xperia 1 IV смартфони тақдим этилди

Ажойиб фотосуратларни тақдим этувчи камералар, юқори резолюциядаги дисплей ва юқори сифатли динамикларга эга бўлган Sony Xperia 1 IV смартфони тақдим этилди. 

Ушбу смартфон кўп жиҳатдан Xperia Pro ва Pro-I моделларига ўхшаб кетади. Sony ўтган йилги Марк 3 қурилмасида ўзгарувчан фокусли телефото камерани тақдим этган эди. Бу фақат 70 мм ва 105 мм фокус узунлиги ўртасида алмашиши мумкин эди. Янги моделдаги телефото камера эса янада такомиллаштирилди. 

Sony Xperia 1 IV'нинг телефото камераси янги дизай туфайли узлуксиз оптик катталаштиришни таклиф этади. Энди диапазон 85 миллиметрдан 125 миллиметргача кенгайди, бу эса 3,5-5х оптик катталаштириш имконини беради. 

Орқа панелда учта 12МП камералар жойлашган. Оптик тасвир барқарорлаштиргичига эга бўлган асосий камера 1/1.7 дюймли сенсорга эга. Ультракенг камера 1/2.5 дюймли, телефото камера эса 1/3.5 дюймли сенсорлар билан жиҳозланган. Телефото камера, ўз навбатида OIS ва автофокус датчикларига эга. Одатдагидек камераларни ишга тушириш ҳамда улар орқали суратга олиш учун махсус тугма яратилган. 

Ҳар учала камера ҳам бир хил хусусиятга эга, жумладан 120 кадр тезликда 4К видео олиш имконияти. Уларнинг барчаси FlawlessEye, Eye AF, шунингдек, Optical SteadyShot функциясини таклиф қилади. AF/AE ва HDR ёқилган ҳолда сониясига 20 кадр тезликда видеога олиши мумкин. 

Орқа тарафдаги RGB IR сенсори камеранинг оқ балансини бошқарадиган AI алгоритмларига маълумот беради. Шунингдек, смартфон 3D ToF сенсорига ҳам эга. 

Бу йил селфи камера резолюцияси 8МП дан 12МП га оширилди. Бу эса ўз навбатида селфи камерада ҳам 4K форматда видеога олиш имконини берди. Бироқ кадр тезлиги фақат 30 кадр/сония билан чегараланган ҳам автофокус имконияти мавжуд эмас. 

Смартфонга 120 гертс частотада ишловчи 6.5 дюймли 4K AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, унинг техник кўрсаткичлари аввалги моделларнинг дисплейи билан ўхшаш. Бироқ, ўтган йилги моделиникидан фарқли равишда янги модель дисплей ёрқинлиги 50% га ошган. 

Қурилма Adreno 730 график процессори билан интеграллашган Snapdragon 8 Gen1 чипида ишлайди. Демак, юқори графикадаги ўйинларни ўймашда муаммолар бўлмайди. 

Android 12 операцион тизимида ишловчи ушбу смартфон 12ГБ тезкор ҳамда 256/512ГБ тезкор хотирага эга. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. 

Ўтган йилги Xperia 1 III'нинг аккумулятор сиғими 4,500 мАс эди. Бу йилги моделнинг аккумулятор сиғими 500 мАс га ошиб, энди 5,000 мАс ни ташкил қилади. Қурилма 30 ваттда қувват олади. 50% қувват йиғиши учун у 30 дақиқа вақт сарфлайди. Афсуски, қутидан на қувватлаш адаптери, на USB-C кабели ўрин олган. 

Xperia 1 IV модели флагманларда кам учрайдиган 3.5 аудио жек портига эга. Қурилмадаги иккинчи динамик яхшиланган. Энди унинг товуш юқорилиги 10% га ошди. Икки динамикни басс овоз имконияти эса 20-50% га яхшиланди. 

Симсиз овоз узатиш бўйича Xperia 1 IV модели Bluetooth LE Audio технологиясини қўллаб-қувватловчи илк смартфон бўлди. 360 Reality Audio имкониятини эса энди кўплаб иловлар қўллаб-қувватлайди. 

Олд ва орқа томондан смартфон Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган. Орқа панель шишаси матовий қопламга эга. IP68/IPX5 стандарти эса қурилмани чанг ва сувдан ҳимоя қилади. 

Xperia 1 IV  модели билан профессонал ишларни бажариш мумкин. Xperia Pro ва Pro-I сингари, янги моделнинг камералари ёки Sony Алпҳа камерасидан видеони 5G тармоғи орқали контентни жонли эфирда узатиш мумкин. Sony YouTube билан шартнома тузди, энди исталган фойдаланувчи YouTubeъда янги канал очишиб, дарҳол видео стримингни бошлаши мумкин (одатда бунинг учун 1000 та обуначи ва тасдиқланган ҳисоб керак бўлади).

Sony, шунингдек, видео олишга ёрдам берувчи аксессуарларни янгилади. Vlog Monitor энди тўлқин шакли кўринишини ва турли хил ранг кўринишини тақдим этади. Shooting Grip эса узоқ давом этадиган стриминг видеолар учун янги чидамлилик режимига эга бўлди. 

Агар фойдаланувчи ўйинни стриминг қилмоқчи бўлса, ўйин овози функцияси орқали ҳам ўйин ҳам ўзининг овозини ёзиб кетиши мумкин. 

Смартфоннинг нархи анча қиммат. Уни 1400 евро эвазига сотиб олиш мумкин. Қурилманинг нархи ўтган йилги моделникига қараганда 100 евро қимматлашган. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra учун арзирли рақиб чиқарилди! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!