Sony Xperia 10 IV'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Sony Xperia 10 IV'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бир йил ўтиб Sony компанияси яна Xperia 10 сериясини янгилади. Xperia 10 IV - Sony'нинг ўрта тоифадаги оммабоп смартфони. Одатдагидек смартфон техник кўрсаткичлар бўйича ўта даражада такомиллашиб кетмаган. 

Энг катта ўзгаришлардан бири сифатида смартфоннинг корпуси ялтироқ эмас балки оддий қопламага эга бўлганини айтишимиз мумкин. Қурилма 6 нанометрли Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган. Бу бўйича ҳам смартфон ўсишга эришган. Чунки ўтган йилги модель 8 нанометрли Snapdragon 690 чипига эга эди. 

Чипининг CPU ишлаш тезлиги ошган, бироқ негадир қурилма 4K форматда видеога ола олмайди. Бу камчилик Qualcomm чипида бўлиши мумкин, аммо Sony истаганда 4K форматни қўллаб-қувватловчи бошқа бир чипни ўз смартфонига ўрнатиши мумкин эди. 

Фото: GSMArena 

Шунингдек, самртфоннинг аккумулятор сиғими 5,000 мАс га катталашган. Аккумулятор ҳажми катталшганига қарамай, смартфоннинг оғирлиги 8 граммга камайган. Бу ўз навбатида қурилмани 5G ва 5,000 мАс аккумуляторга эга бўлган энг енгил смартфонга айлантирган. 

Sony Xperia 10 IV'нинг олд панели Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган. Орқа панель эса пластикдан ишланган. Асосий камера оптик стабилизацияга эга бўлса, қолган камералар техник жиҳатдан ўзгармаган. 

Дисплейнинг ёрқинлик даражаси 1.5 бараварга ошган, лекин янгиланиш частота ҳамон 60 гертс. 

IP65/IP68 стандартига эга бўлган самртфон сув ва чангдан ҳимояланган. Бундан ташқари, унда 3.5 мм аудио жек ва microSD картаси мавжуд. 

Sony Xperia 10 IV'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 153х67х8.3мм, 161г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша, пластик ром; IP65/IP68. 

> Дисплей: 6.0 дюймли OLED, HDR, 1080х2520 пиксел резолюция, 21:9 форма фактори, 457ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6350 Snapdragon 695 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 660 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 660 Silver); Adreno 619. 

> Хотира: 6/128ГБ; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12. 

> Камера: Асосий камера: 12МП, f/1.8, 27мм, 1/2.8“, OIS, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 120˚, 16мм, 1/4.0“; Телефото камера: 8МП, f/2.2, 54мм, 1/4.4“, PDAF, 2х оптик зум. 

> Селфи камера: 8МП, f/2.0, 27мм (кенг), 1/4.0“. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 мАс; Тезкор қувватлаш технологияси, USB Power Delivery. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5 мм аудио жек. 

Қадоқ таркиби 

Экологияга қайғурган ҳолда қадоқ таркибини кичрайтириш режаси энди флагманлардан оддий смартфонларга ҳам ўтди. 

Фото: GSMArena 

Xperia 10 IV оқ қутида келади. Қути ҳеч қандай плёнка билан ўралмаган ҳамда унинг ичида смартфондан бошқа ҳеч нарса бўлмайди.

ЎҚИНГ: Honor Magic4 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!