Sony Xperia 5 III'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Sony Xperia 5 III'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Апрель ойида тақдим қилинган Xperia 5 III модели билан ва ниҳоят танишиш вақти келди. Агар сиз мазкур смартфонни сотиб олишни режалаштираётган бўлсангиз, яна бир неча ҳафта кутишингизга тўғри келади. Бунинг ҳаммасига пандемия сабаб чипларнинг етишмаётгани сабаб.

ЎҚИНГ: Sony Xperia 1 III'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Кетма-кет учинчи йил кичик ўлчамли Xperia 5 моделлари аппарат таъминоти борасида ҳақиқий флагман Xperia I даражасида бўлиб келмоқда. Бундай ҳолат бошқа смартфонсозлар билан кузатилмайди. Энг эътиборлиси, Xperia 5 III модели Xperia I III қурилмасининг камера тизими, жумладан, қўш фокал узунликка эга телефото камераси, билан жиҳозланган. Galaxy ёки iPhone'ларда бу камера фақат Ultra ёки Max талқинларида мавжуд. Тўғри, бугунги қаҳрамонимиз ToF камерасидан маҳрум қилинган, лекин бу ачиниб ўтиришга арзимайди.

Ушбу қурилма топ флагман Xperia I III билан техник кўрсаткичлар борасида деярли ўхшаш. Орадаги тафовутлардан бири шуки, Xperia 5 III смартфони Gorilla Glass 6 шишаси билан ҳимояланган бўлса, 1 III'га Victus шишаси қўйилган. Дисплей ҳам 4K аниқликка эга эмас, резолюция 1080p билан чекланган. 6,1 дюйм диагоналли экран 120Hz янгиланиш частотасига эга ва HDR'ни қўллаб-қувватлайди.


Xperia 5 III (чапда) ва Xperia 1 III (ўнгда)

Агар сизга 12ГБ оператив хотира керак бўлса, унда Xperia 1 III'ни танлашингиз керак, сабаби 5 III фақат 8ГБ тезкор хотирага эга. Доимий хотира эса 128ГБ ва 256ГБ. Икки модель ўртасидаги энг катта фарқ Xperia 5 III'да симсиз қувватлаш имконининг мавжуд эмаслигидадир.

Қолган кўрсаткичлар бир хил. Жумладан, Snapdragon 888 платформаси, стерео карнайлар, қулоқчин жеки, microSD карта слоти ва ташқи монитор функцияси кабилар. Бироз ноодатий-ку, лекин ўлчами кичик бўлишига қарамай, Xperia 5 III катта «ака»си билан бир хил сиғимли аккумуляторга эга.

Sony Xperia 5 III'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 157.0х68.0х8.2 мм, 168г; шишадан ишланган олд панель (Gorilla Glass 6), шишадан ишланган орқа панель (Gorilla Glass 6), алюминий ром; IP65/ИП68 чанг/сувдан ҳимоя (1.5 м чуқурликда 30 дақиқагача).

> Дисплей: 6,10" OLED, 1 миллиард ранг, 120Hz, HDR BT.2020, 1080х2520p резолюция, 21:9 форма фактори, 449ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 нм): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 128ГБ 8ГБ RAM, 256ГБ 8ГБ RAM; UFS 3.X; microSDXC (SIM карта билан умумий слот).

> ОТ: Android 11.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 12 МП, f/1.7, 24мм, 1/1.7", 1.8µм, қўш-пиксел PDAF, OIS; •Ультракенг: 12 МП, f/2.2, 124˚, 16мм, 1/2.6", қўш-пиксел PDAF; •Телефото: 12 МП, f/2.3, 70 мм, f/2.8, 105 мм, 1/2.9", қўш-пиксел PDAF, 3х/4.4х оптик зум, OIS.

> Олд камера: 8 МП, f/2.0, 24 мм (кенг), 1/4", 1.12µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected]/25/30/60/120 кадр/сек., HDR, [email protected]/60/120/240 кадр/сек.; 5 ўқли гиро-EIS, OIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек., 5 ўқли гиро-EIS.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 30 ваттда тезкор қувватланиш, 30 дақиқада 50% (рекламага кўра), USB PowerDelivery.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5 мм жек; Sony Alpha камера қўллаб-қувватланиши.

Қадоқ таркиби
Смартфон қадоқ таркибида ҳайрон қолдирадиган ҳеч қандай жиҳат йўқ. Қурилма бир неча йилдан бери ўзгармаган оқ рангли қутида сотилади. Таркиб борасига келсак, смартфон билан 30 ваттлик USB PowerDelivery адаптери ва USB-C кабелигина бор холос. Эътибор беринг, қадоқ таркиби минтақага қараб фарқланиши мумкин.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 факт (Sony расмий видеоси)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.