Sony Xperia Ear Duo’дан янги қулоқчинлар

  •   Saroy
  •  1346
  •  29.05.2018 13:44

Sony Xperia Ear Duo’дан янги қулоқчинлар

Sony компанияси вакилларининг таъкидлашича, улар томонидан ишлаб чиқарилган янги симсиз қулоқчин ажойиб «очиқ овоз» технологиясига эга.  Бирлаштирилган шовқин пасайтиргичдан фарқли улароқ,   Xperia Ear Duo қурилмаси аксинча, фойдаланувчига атрофини ўраб турган барча овозни эшитиш имконини беради. Бунга сабаб: қурилмага бир йўла тўртта микрофон ўрнатилгани ва унинг ўзига хос конструкциясидир.

ЎҚИНГ: 895 000 сўмдан бошланувчи телевизорлар нархлари (2018 йил 19 май)

Суратда кўриб турган бўлсангиз, қулоқчиннинг қулоқ ичига ўрнатилган қисми болдоққа ўхшайди, қулоқ ташқарисига эса кенглик акустик ўтказгичи беркитилган, Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар гироскоп ва акселерометрни ҳам унутмаганлар: Датчиклар ёрдамида фойдаланувчи қўнғироққа бошини силкитиб жавоб бериши мумкин ёки бошини ўнга ва чапга силкитиб, чақириқни  рад этиши ҳам  мумкин. Трекларни қўшиш учун қурилма корпусидаги сенсорли панелдан фойдаланиш  мумкин.

Ҳақли савол туғилади: қулоқчинга атрофдаги барча товушни ўтказиш нима учун керак? Sony компанияси вакилларининг ишончи комилки, бу жуда муҳим ва фойдалидир. Йўлда сизни машина уриб юбормайди, вакзалда муҳим эълонларни ўтказиб юбормайсиз, Яна уни ечмасдан туриб бошқалар билан гаплашиш ҳам мумкин. Ҳа, назария жуда баҳсли, Sony уни қандай ҳимоя қилади, буни вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ 8К экранли Sharp телевизори тақдим қилинди: жиҳат ва нарх-наво

Камчиликлари – метроларда қўшиқни ёмон эшитасиз, қувватлантиргандан кейин атиги тўрт соат ишлайди, нархи ҳам арзон эмас.

Қурилманинг муқобили сифатида  Apple Airpods,  Samsung Gear IconX’ларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!