Sony Xperia Pro-I'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Sony Xperia Pro-I'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Sony кутилмаган смартфонларни ишлаб чиқаришни одат тусига айлантирди. Мисол учун, компания ўтган йили шов-шувларга сабаб бўлган Xperia Pro смартфонини тақдим этган эди. 

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Яна бир қиммат смартфон - Xperia 1 II эса Sony Alpha камералари учун монитор вазифасини ҳам бажара олар эди. 

Янги Xperia Pro-I ҳеч қандай камера учун монитор вазифасини бажармайди, балки смартфоннинг ўзи камерадир. 

Sony смартфонга асосий камера сифатида 1.0 дюймли 12МП Type сенсорни ўрнатди, ушбу сенсор PDAF автофокусига эга. Ультракенг ҳамда телефото камераларда автофокус ва оптик тасвир барқарорлаштириш функциялари мавжуд. 

Xperia 1 III'даги икки фокусли перископ камера Pro-I моделига ўрнатилмаган. Унинг ўрни оддий 2х зум камера билан тўлдирлган. 

Pro-I'нинг қолган техник жиҳатлари Xperia 1 III смарфониники билан бир хил. Қурилма 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 4K дисплей, Snapdragon 888, 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Sony Xperia Pro-I'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 166.0х72.0х8.9мм, 211г; Олд шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша (Gorilla Glass 6), алуминум ром; IP65/IP68 сув ва чангдан ҳимоя. 

> Дисплей: 6.50 дюймли OLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR BT.2020, 1644х3840 пиксел резолюция, 21:9 форма фактори, 643ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 нм): Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660. 

> Хотира: 12/512ГБ; UFS 3.Х; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11 

> Камера: Асосий камера: 12МП, f/2.0-4.0, 24мм, 1.0“-type, 2.4µm, PDAF, OIS; Телефото камера: 12МП, f/2.4, 50мм, 1/2.9“, PDAF, 2.1х оптик зум, OIS; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 124˚, 16мм, 1/2.55“, қўш пиксел PDAF; Сатҳ камера: 0.3МП TOF 3D. 

> Селфи камера: 8МП, f/2.0, 24мм (кенг), 1/4“, 1.12µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/25/30/60/120 кадр/сек, HDR, [email protected]/60/120/240кадр/сек; 5-axis gyro-EIS, OIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, 5-axis gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 30 ватт қувватлаш технологияси, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), USB-C Power Delivery. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5мм аудио жек; Sony Alpha камералари билан ишлаш имконияти. 

Қадоқ таркиби 

Xperia Pro-I оддий оқ картон қутида сотилади. Қутидан келиб чиқиб унинг ичида 1800 долларлик смартфон деб бор деб айтиш бир оз мушкул. Қутининг устки қисмида тилла рангдаги Pro-I ёзуви борлигини кўриш мумкин. 

Смартфоннинг қадоқ таркиби унинг нархига яраша эмас. Қадоқдан 30 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ўрин олган холос. 

Фото: GSMArena

Смартфон камераларидан янада яхшироқ фойдаланиш учун қўшимча маблағ эвазига бир неча аксессуарларни сотиб олиш мумкин. Улар қаторига тутқич ҳамда асосий камера орқали фойдаланувчи ўзини видеога олишига ёрдам берувчи 1.0 дюймли влог монитори киради. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: realme GT Neo2'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!