Sony Xperia туркумидаги смартфонлар сотуви 33 фоизга қисқарди

Sony Xperia туркумидаги смартфонлар сотуви 33 фоизга қисқарди

Ўтган ҳафтада Япониянинг Sony компанияси унинг учун 2016 йил 31 декабрь санасида якун топган учинчи молиявий чорак бўйича ҳисоботни эълон қилди, деб ёзмоқда IXBT нашри.

Ушбу муддат давомида компания жами 51 млн дона  Sony Xperia туркумидаги смартфонларни сотишга улгурган холос. Бу кўрсаткични 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кам демакдир. Мос равишда компаниянинг бу соҳадан оладиган даромади ҳам 35 фоизга қисқарган.

Шу таъсирида бўлса керак, Sony 31 март куни якунланадиган тўртинчи молиявий чорак бўйича ўз смартфонларига тегишли сотув прогнозларини туширишга мажбур бўлган. Агар аввалроқ компания янги чоракда 17 млн дона смартфон сотишни режалаштирган бўлса, айни пайтда ушбу кўрсаткич 2 млн донага камайтирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!