Sony Xperia XA2 Plus смартфони кенгбурчакли камерага эга бўлди, сабаби селфи

  •   Saroy
  •  303
  •  12.07.2018 14:07

 Sony Xperia XA2 Plus смартфони кенгбурчакли камерага эга бўлди, сабаби селфи

Sony  CES 2018 кўргазмасида илк бор Xperia XA2 сериядаги қурилмани намойиш қилганди, энди эса унинг қаторига яна бир модель  Xperia XA2 Plus ҳам қўшилди. У ҳам катта ва қалин смартфон бўлиб чиқди, бироқ экраннинг кенгайтирилгани боис ром бироз кичрайган.

Sony Xperia XA2 Plus томонлар нисбати 18 га 9 бўлган Full HD+ ва Gorilla Glass 5 ҳимоя шишасига эга бўлган  6-дюймли дисплей билан таъминланган. Бу эса аппарат кенглигини XA2 Ultra билан таққослаганда 5 миллиметрга камайтирган. Қурилмани орқа томонидан қарасангиз линейкадошларидан фарқ қилмаганини  кўрасиз. Смартфоннинг ичи ўша саккизядроли Snapdragon 630 процессори. Унинг частотаси 2.2 ГГц ва  Adreno 508 графикасига эга. Хотира сиғими икки версияда бўлади. Яъни тезкор хотираси 4, ёки 6 ГБ, ички хотираси 32 ёки 64 ГБ бўлади, шунингдек microSD картасини ҳам қабул қилади.  Слот алоҳида ўрнатилган, шу боис унга иккита SIM-карта қўйса бўлади.

ЎҚИНГ:Sony’дан яна бир муъжизами?

Қурилманинг ички томонида  23-мегапикселли Exmor RS сенсорли ва f/2.0. оптикаси билан асосий қўш камера ўрнатилган.  Сезгирлиги 12 800 бирликкача бўлган ISO, ҳамда 4K-видеога эга. Олд камераси 8 мегапикселли 120 даражали кенг бурчакли обектив, диафрагмаси f/2.4. Селфига ҳаммаси сиғади.

ЎҚИНГ:ndroid P бета-версияси чиқди. Қайси смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин?

Қурилма 3580 мАч сиғимидаги аккумулятор билан таъминланган ва у  Quick Charge 3.0 тезкор қувватлантиргичдан фойдаланади. Wi-Fi 5 ГГц, Bluetooth ҳам бор, NFC, бармоқ излари сканери ва  қулоқчин ҳаммаси жойида. Ўлчами  157x75x9.6 мм бўлган аппаратнинг оғирлиги 205 грамм. Смартфон қора, кумиш, тилла ва яшил рангларда чиқарилади.

Sony Xperia XA2 Plus сотуви август ойида бошланади. Қурилманинг нархи айтилмаяпти, лекин 400 доллар атрофида бўлади, деган гаплар бор. Рақобатчилари ҳам етарли, чунки у ўтган йилги Хитой флагманлари даражасида.

ЎҚИНГ:Apple ёки Sony: жаҳоннинг энг кучли смартфонлари куч синашди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.