Sony Xperia XA3: ромсиз арзон смартфон

  •   Saroy
  •  2322
  •  03.10.2018 14:03

Sony Xperia XA3: ромсиз арзон смартфон

Sony арзон смартфонлар линейкасини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Энди бундай смартфонларнинг янги модели Xperia XA3 бўлади.  MySmartPrice сайти ва @OnLeaks инсайдери янги смартфоннинг тўлиқ тафсилотини ошкор қилди.

Смартфон  5,9-дюймли томонлар нисбати 18:9 бўлган  дисплей билан таъминланади, формати  Full HD+ ва роми кичкина. Бармоқ излари сканерини орқа панелга жойлаштиришдан воз кечилган, у тўғри ўнг қиррага ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Sony Xperia XZ3: флагманнинг илк тасвири билан танишинг

Арзон  смартфоннинг камераси Xperia XZ3 флагманидан фарқли улароқ иккиталик бўлади. Ҳозирча Xperia XA3 иккиталик камерани айнан қандай қилиб ишлатиши ҳақида хабар йўқ.  Xperia XA3  ўрта даражадаги Snapdragon 660 процессорида ишлайди. Қурилманинг тезкор хотираси  6 ГБ, ички хотираси эса 64 ГБ. Смартфон Android 9.0 Pie тизимига асосланади. Анонс санаси ва қурилма нархи ҳозирча айтилмаяпти.

ЎҚИНГ:Sony Xperia XZ3 ғилофда намойиш қилинди: камера ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!