Sony Xperia XZ Premium камераси iPhone 7 Plus’га қарши

Sony Xperia XZ Premium камераси iPhone 7 Plus’га қарши

2017 йил бошида ўтказилган Жаҳон мобил конгрессида тақдим этилган Sony Xperia XZ Premium флагман смартфонининг муҳим жиҳати қаторига фақатгина Snapdragon 835 процессори эмас, Sony ишлаб чиқарган ва жаҳондаги энг кучли, деб эълон қилган камера сенсорларини ҳам киритиш мумкин. Синаб кўриш учун мобил алоқа қурилмасини олишга эришган журналистлардан бири гаджетнинг камера имкониятларини имтиҳондан ўтказишга киришди. Янги “ақлли” телефонга қарши майдонга давримизнинг энг яхши камерафонлари сирасига кирган iPhone 7 Plus тушди.

Sony Xperia XZ Premium ҳамда Apple iPhone 7 Plus ўртасидаги қизғин кураш Португалияга қарашли ярим оролларидан бири танланди. Гўзалликни муҳрлашда айниқса, камера имкониятлари яққол намёон бўлади! Эслатиб ўтамиз, камералар ўртасидаги синов жараёнида улар автоматик созлаш режимига қўйилган бўлган. Яъни, ISO, фокус, оқ тус баланси ва бошқа деталларни тизимнинг ўзи автматик равишда белгилаган. Суратлар график-тасвирни таҳрирловчи дастурларда қайта ишланмаган.

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

iPhone 7 Plus

Sony Xperia XZ Premium

Фотосуратларда аниқ-тиниқ кўриниб турибдики, Sony Xperia XZ Premium томонидан барча объектларга берилган ранг-тус Apple флагманига қараганда бехато. Мисол учун, баланд дарахт соя ташлаб турган кўприк манзарасини олайлик. Бу манзара Sony смартфонида равшан, деталларга бой бўлиб акс этган. Xperia XZ Premium табиийликни ҳам бузмаган. iPhone 7 Plus иккита сенсорли ва 2 карралик оптик зум технологияси билан ҳам аниқ ва ёрқин тасвир олишда “бир кўзли” японияликка мағлуб бўлган.

Sony Xperia XZ Premium олган фотосуратлардаги деталлаштириш даражаси iPhone 7 Plus флагманига қараганда жуда баланд. Айниқса, бу борадаги имконият узоқдаги объектларни аск эттиришда яққол кўзга ташланади. Шу вақтда суратни катталаштириб кўрсангиз, сифат борасида катта фарқни кўриш мумкин. Вақт ва сурат олиш технологиясидаги жадал тараққиёт бир оз бўлса ҳам, кейин тақдим қилинган Sony флагманининг имкониятини оширган ва Apple смартфонидаги камера шуҳрати энди ўтмишда қолди.

19 мегапикселли Motion Eye камера технологияси билан жаҳонда ягона Sony Xperia XZ Premium мобил алоқа воситаси 1 июндан бошлаб Европада 840 АҚШ долларидан бошлаб сотувга чиқади.