Sony Xperia XZ2 Premiumнинг нархи маълум бўлди

  •   Saroy
  •  2985
  •  29.06.2018 17:18

Sony Xperia XZ2 Premiumнинг нархи маълум бўлди

Sony компанияси Xperia XZ2 Premium флагмани ҳақида апрелда маълум  қилганди, куни кеча  янги қурилманинг сотувга чиқиш санаси ва нархи ҳақида ҳам маълумот берилди.

Смартфон икки хил рангда сотувга чиқади: бири Chrome Black, иккинчиси  Chrome Silver. Аввалдан буюртма қабул қилиш 9 июлдан, сотув  30 июлдан бошланади. Смартфоннинг нархи 999 АҚШ доллари, бу албатта, оз эмас.

ЎҚИНГ: Барчаси пулни деб: собиқ дастурчининг айтганлари

Xperia XZ2 Premium  5.8-дюймли 4К форматли экран билан таъминланган ва  HDR билан қўллаб-қувватланган. Смартфон Snapdragon 845 чипи бошқарувида ишлайди. Бундан ташқари, қурилмада 6 ГБ ОЗУ, 64 ГБ ПЗУ мавжуд ҳамда  20 Мп+12Мп бўлган иккиталик асосий камера ва 13 МП бўлган олд камера ўрнатилган. Янги девайс 3450 мАч сиғимли батарея ва симсиз тезкор қувватлантиргичга ҳам эга бўлади.

Агар ушбу қурилманинг рақиблари ҳақида гап кетадиган бўлса,  Galaxy S9/S9+ `ва Huawei P20/P20 Pro смартфонларини мисол келтирсак бўлади. Уларнинг ҳам тавсифи Xperia XZ2 Premium   тавсифига ўхшаб кетади. Бироқ. ушбу қурилмаларнинг Xperia XZ2 Premium‘дан фарқ қиладиган ўзига хос жиҳатлари бор, қолаверса нархи ҳам арзонроқ.

ЎҚИНГ: Нозиктаъб японлар кўп харид қилаётган 2 смартфон модели

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!