Sony Xperia XZ3: флагманнинг илк тасвири билан танишинг

  •   Saroy
  •  1753
  •  27.08.2018 16:48

Sony Xperia XZ3: флагманнинг илк тасвири билан танишинг

Sony компанияси 30 августда Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2018 кўргазмаси доирасида ўзининг тақдимотини ҳам ўтказади. Унда янги  Xperia XZ3 ва XZ3 Compact флагман смартфонлари намойиш этилиши режалаштирилган. Анонсга бир неча кун қолганда янги смартфоннинг рендери реклама материаллари билан бирга пайдо бўлди.

Xperia XZ3 ташқи томондан қараганда, бундан атиги ярим йил аввал чиқарилган  сўнгги  Xperia XZ2 моделидан асло фарқ қилмайди. Бу, металл ромга ва дисплейи атрофида унчалик катта бўлмаган айлана ромга эга  шиша қопқоқли қурилма. Бармоқ излари сканери аввалги жойида қолган, яъни асосий камера остида.

Смартфон экрани 5,7-дюймга эга бўлади ва унинг томонлар нисбати 18:9, формати — Full HD+ ёки 1080×2160 пикселли. Қурилманинг орқасига бармоқ излари сканери ва 19+12 МП форматли иккиталик камера жойлаштирилган. Ички деталлари бўйича у ҳам XZ2’дан узоққа кетмаган: ўша топ Snapdragon 845 процессори ҳамда тезкор хотираси  4 дан 6 Гигабайтгача кучайтирилган.

ЎҚИНГ:Sony Xperia XZ Premium камераси iPhone 7 Plus’га қарши

Савол туғилади, нима учун ярим йилдан кейин Sony яна ўша эски дизайндаги ва қарийб тавсифи ҳам бир хил смартфонни чиармоқда. Эҳтимол,  Xperia XZ3 аввалги моделида мавжуд бўлмаган  қандайдир кучли янгилик билан бойитилгандир. Агар шундай йўл тутилган бўлса, демак тўғри ўйланган тактика, десак бўлади. Бир вақтлар Meizu ҳам худди шундай йўл тутган эди. Аввал бошда Meizu 15 тақдим этилди ва яна ярим йилдан кейин эса экранида бармоқ излари сканери билан Meizu 16 чини  намойиш қилишди.

Июлда Xperia XZ3 интернет-дўконларда пайдо бўлди, натижада янги қурилманинг нархи ҳам маълум бўлди. Старт пайтида қурилма қарийб минг доллар туради. Ўтган йилги Xperia XZ2 модели ҳам сотувнинг дастлабки кунларида тахминан шунча турганди, ҳозир эса анча арзон.

ЎҚИНГ:Sony Xperia туркумидаги смартфонлар сотуви 33 фоизга қисқарди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.