Sony Xperia Z5: сувдан ҳимояланган кўркам флагмен

Sony Xperia Z5: сувдан ҳимояланган кўркам флагмен

Sony Xperia Z5’нинг ташқи ва ички “кўриниши”  аввалроқ ишлаб чиқарилган Z3+ га ўхшаб кетади. Фақат у яшил рангда ва дизайн жиҳатдан Sony Xperia Z5 кўркамроқ.

IFA 2015 кўргазмасида компания Sony Xperia Z5 моделининг уч хил варианти, яъни Sony Xperia Z5, Xperia Z5 Compact, Xperia Z5 Premium`ни тақдим этганди. Ҳозир эса оддий Xperia Z5`нинг ўзига хосликлари ҳақида “гаплашамиз”.

1198138

Биринчидан, чиройли!

Sony Xperia Z туркумига оид барча смартфонларнинг ойнали панели ялтироқ эди. Бу, айниқса, тўқ рангларда ўзгача кўринади.  Жумладан, тўқ яшил Sony Xperia Z5 жуда ҳам чиройли. Шунингдек, стандарт қора ва оқ, оч мовий ранглилари ҳам бор.

Sony Xperia Z5 Compact`дан фарқли ўлароқ, Z5 алюминдан. Унга ҳам ранг берилгани боис, металлни бир қарашда илғаш қийин.

Xperia Z3+ билан қиёслаганда деярли бошқа ўзгариш йўқ. Бироқ корпус бир оз семирган. Яъни Xperia Z3+ 6,9 мм бўлса, оддий Z5 7,3 мм. Аккумулятор ҳам ўзгармаган. Сувдан ҳимоя тизими IP68 стандартлари асосида. Бонуси иккинчи сим карта ва хотира картаси.

1198142

Ўша камера

“Оддийгина” Z5`нинг камераси  Sony Xperia Z5 Compact камераси билан бир хил. 23 мегапикселлик камера билан маза қилиб “ижод” қилишингиз мумкин. Sony одатда шундай йўл тутади. Яъни камераларни ўзгартирмайди. Бинодаги расмлар аъло даражада.

Камерада олинган суратлар

Сканер

Sony Xperia Z5 туркумидаги барча қурилмаларда бармоқ сканери ён томонда жойлашган. Яъни қулфлаш-ёқиш тугмасига бириктирилган. Бунга ҳеч қандай эътироз йўқ.

Сканер вазифаси Xperia Z5 Compact`никидан фарқи йўқ. Яъни қулфлаш. Samsung, Apple ва Huawei қурилмаларида эса сканер олд томонда.

1198145

Full HD

Экран ўлчами ҳам Z2 ва Z3`лардаги каби: 5,2 дюйм, Full HD сифат. Тиниқлик юқори даражада.

Жуда кучли “юрак”

Смартфон юраги—кучли Qualcomm Snapdragon 810. Бу дегани меню “учади”, оғир иловаларни ҳам тез очади. Шу боис, смартфон қизийди. Бенчмаркларда 4К видео тасвирга олиш чоғида қизиш кузатилган.

Қурилма 3Гб оператив ва 32 ГБ ўрнатма хотира, 2 SIM-картага эга. Шунингдек, Xperia Z5 (Z3+ да ҳам) қулоқчинлардаги овоз жуда сифатли. Уларнинг барчаси Hi-Res Audio ни қўллай олади ва AHC, LDAC форматларни яхши “ўқийди”.

1198139

STAMINA. Нима бу?

Аккумулятор қуввати 2900 мАс. Бундай қувват билан ярим кун 3D ўйинларда кўнгил очиш, тўлиқ тиниқликда 7 соат видео кўриш мумкин. Келинг, рақобатчилари билан солиштирамиз:

Якуний фикр

Ушбу смартфон ҳали Ўзбекистон бозорларида оммалашгани йўқ. Россия бозорида унинг нархи 49 990 рубль. Қимматроқ эмасми? Samsung Galaxy S6 арзонлаб, 40 минг рубль ва S6 edge эса 44 минг рубль нархида. Биро оз аввалги Xperia Z3+ 40 минг рублга яқин. Фарқи бармоқ сканерда холос. Шундай экан, оддийгина Xperia Z5`нинг баҳоси хурсанд қиладиган даражада эмас. Тўғри, сувда ҳимоя тизими ва кўркамлиги тақсинга лойиқ, бироқ камерасининг “иши”, рақиблариники билан солиштирилганда, ёмонроқ.

Техник характеристикаси (модель E6683):

  • Чипсет: Qualcomm Snapdragon 810 (MSM8994), 4 ядроли Cortex-A53 1,5 ГГц ва 4 ядроли Cortex-A57 2 Ггц
  • Видеопроцессор: Adreno 430
  • Оператив хотира: 3 ГБ
  • Ўрнатма хотира: 32 ГБ, microSD
  • Операцион тизим: Android 5.1.1 асосидаги Xperia UI
  • Дисплей: 5,2 дюйма IPS, 1920 х 1080 нуқта, 428 ppi
  • Асосий камера: 23 Мп, гибрид автофокус, чақноқ
  • Фронталь камера: 5,1 Мп
  • Алоқа: GSM, HSDPA, LTE, Wi-Fi11ac, Bluetooth 4.1, NFC, GPS/ГЛОНАСС, A-GPS
  • SIM: бир ёки иккиталик жой, nanoSIM
  • Аккумулятор: 2900 мАс, Quick Charge 2.0 тезкор қувватлаш
  • Овоз: стерео динамика
  • Ўлчами: 72 x 146 x 3 мм
  • Вазни: 154 г

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.asaxiy.uz 3,378,200 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!