Sony янги PlayStation VR2 қурилмасига оид янги маълумотларни ошкор қилди

Sony янги PlayStation VR2 қурилмасига оид янги маълумотларни ошкор қилди

Sony янги PlayStation VR2 қурилмасига оид янги маълумотлар билан бўлишди. Унда фойдаланувчи ўз ўйин майдонини қандай созлаш кераклиги ҳамда виртуал реалликка эга бўлмаган контентларни стриминг қилиш ёки ўйнаш учун баъзи опциялар берилган.

Қурилмага уни ечмасдан туриб атрофни кўриш имконини берувчи “See-Through View“ функцияси қўшилган. Уни қурилмадаги функция тугмасини босиш ёки бошқарув марказидаги картадан фойдаланиш орқали ишга тушириш мумкин. Бу фойдаланувчини хона бўйлаб йўналтиришга ёрдам бериш учун мўлжалланган. 

Ушбу “See-Through View“ функцияси ўйин майдонини созлаш учун ҳам ишлатилади. Қурилма хона харитасини тузади ва контроллер ёрдамида чегара чизиқларни чизиш мумкин бўлади. Агар фойдаланувчи чегарага яқинлашса, тизим уни бу ҳақида огоҳлантиради.

Агар PS5 HD камера ($60) ва яшил экран бўлса, у ҳолда ўйин ўйнаётган вақтда фойдаланувчи ўзини стриминг қилиб бориши мумкин.

VR режимида контент 4000 х 2040 пиксел (ҳар бир кўз учун 2000 х 2040 пиксел) HDR видео форматида 90 ёки 120 гертс частотада кўрсатилади. Таққослаш учун, биринчи авлод PSVR атиги 960 х 1080 пиксел резолюцияга эга эди. VR бўлмаган контент - оддий ўйинлар ёки фильмлар бўлсин - катта виртуал экранда кўрсатилади. Видео контент 24, 60 ёки 120 гертс частотада 1920 х 1080 пиксел ўлчамда юборилади.

Ҳозирча компания томонидан қурилма қачон тақдим этилиши ҳақида ҳеч қандай аниқ бир маълумот берилмади. Sony ўз постида қурилма тез орада тақдим этилишини айтиб ўтган. 

ЎҚИНГ: Redmi K50S Pro моделининг техник кўрсаткичлари маълум бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!