Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

  •   DiMaX
  •  3819
  •  07.10.2019 15:56

Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

PlayStation ўйин консолидаги ўйинларни смартфонда ўйнаш имконини берувчи PS4 Remote Play иловаси шу кунгача фақат Sony смартфон ва планшетларида, шунингдек, iPhone’ларда ишлар эди. Энди эса япон компанияси кутилмаганда мазкур дастурий таъминот Android 5.0 ва ундан юқори талқинлардаги барча смартфонларга чиқарилишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Call of Duty'нинг Android талқини чиқди

Шундай қилиб, Sony эълон қилган пресс-релизга кўра, PlayStation 4 моделлари учун 7.0 прошивкаси шу ҳафтада тақдим этилади. Мазкур дастурий таъминот бир қанча янги имкониятлар олиб келиши билан бирга, PS4 Remote Play иловаси доирасида Android 5.0 ва ундан янги тизимларда ишловчи барча смартфонларни қўллаб-қувватлайди ҳам. Google Play каталогида ушбу илова ҳозирча янгиланмаган. Афтидан, унинг янги талқини ҳам PS4 учун 7.0 прошивкаси билан бирга чиқса керак.

Бироқ бу ерда бир нарсани таъкидлаш жуда муҳим: бу ерда гап консол ўйинларини смартфоннинг ўзида ўйнаш имконияти ҳақида кетмаяпти. Шунчаки, PS4 Remote Play дастури ўйинларни PlayStation приставкасидан смартфонга трансляция қилади. Яъни, смартфонда ундан фойдаланиш учун сизга барибир PlayStation 4 консоли керак бўлади, уни эса мана бу ҳавола орқали Terashop.uz интернет-дўконимиздан олишингиз мумкин.

PS4 Remote Play имкониятлари кенгайтирилишидан ташқари, PS4 7.0 прошивкаси Dual Shock 4 контроллерини ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Унинг ёрдамида Bluetooth орқали Android 10, iOS 13 ҳамда macOS Catalina тизимли смартфонлар, планшетлар ва компьютерларга уланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Машҳур пулли ўйинни икки хил консолда ўйнаш вақтинча бепул бўляпти! (+видео)