Soocas C1: болаларнинг электр тиш тозалагичи

  •   Saroy
  •  1446
  •  21.07.2018 13:21

Soocas C1: болаларнинг электр тиш тозалагичи

Soocare компанияси энги электр тиш тозалагичини намойиш этди.  Soocas C1, деб номланган ушбу митти  аппарат болалар учун махсус яратилган. Лойиҳанинг ҳаётга жорий қилинишида Xiaomi компанияси ўз ҳамкорлигини таклиф этди.

Янги қурилма боши вибрацияли бўлган овозли чётка синфига мансуб. Икки режимда ишлайди: стандартли ва тиш тозалашни энди ўрганаётганлар учун тебраниш частотасининг пайсайтирилгани. Босим датчиги ҳам бор, яъни ҳаддан ортиқ босиб турсангиз Soocas C1 автоматик тарзда айланиш тезлигини пайсайтиради. Таймер дақиқани ҳисоблаб туради, мобиль илова эса  болани тишни тўғри тозалаш жараёнида ўйин тарзда  илҳомлантириб туради.

ЎҚИНГ:Ақлли памперс, қоғоз камера ва улкан-Октокоптер

Soocas C1 сувдан ҳимоя қилувчи IPX7 билан қоплаболинган корпусга эга. Олд панели ечиб олинади. Қурилманинг иккита варианти мавжуд,  мовий ёки қизил комбинезон кийган қуёнчали (қутичида ушбу персонажлар тасвирланган бир нечта елим қоғозлар ҳам қўшиб тахланган). Тиш чётканинг бош томонида бактерияга қарши юмшоқ DuPont туклари жойлашган. Кунига икки марта тиш тозаланса, 800 мАч сиғимли аккумулятор қурилманинг зарядкасиз 20 кун ишлашини таъминлаб беради.

Хитой бозорида Soocas C1 25 доллар атрофида баҳоланмоқда. Бу катталар учун ишлаб чиқарилган арзон модель саналган  Soocas X1’ дан озгина қиммат.

ЎҚИНГ:Йирик сармоядор Ўзбекистон IT-саноатига қизиқиш билдирмоқда

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!