Сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатган Redmi Note 9 Pro 5G сири нимада?

  •   DiMaX
  •  4247
  •  28.11.2020 12:31

Сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатган Redmi Note 9 Pro 5G сири нимада?

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди куни кеча Redmi Note 9 5G, Redmi Note 9 Pro 5G ҳамда Redmi Note 9 4G русумли смартфонларини тақдим этган. Мазкур моделларини Redmi келаси ой бошидан – 1 декабрдан очиқ савдога чиқаради, ҳозир эса улар учун олдиндан буюртма оляпти.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

Янги туркумнинг энг кучлиси – Redmi Note 9 Pro 5G модели ҳозир олдиндан берилаётган буюртмалар бўйича рекордларни «синдиряпти». Бу смартфоннинг 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга варианти учун бир кунда, яъни 27 ноябрь кунининг қоқ ўртасигача JD.com онлайн дўконида 60 мингдан ошиқ олдиндан буюртма қабул қилинган.

Агар бунга Xiaomi Mall, Suning.com, Tmall, Xiaomi Home ва бошқа интернет-дўконлардаги буюртмалар ҳам қўшилса, бир суткада аввалдан берилган буюртмалар сони 100 мингтадан ошиб кетади.

Redmi Note 9 Pro 5G бунчалик оммабоплигининг сабаби – унинг арзон нарх эвазига илғор жиҳатларни, янги имкониятларни ўзида жамлаганидадир. Ахир, сиғимдор аккумулятор, NFC модули, 108 мегапикселлик камера ҳамда 120 герцлик частотали экранга эга 5G-смартфоннинг 250 доллардан ҳам арзон нархланиши шу пайтгача бўлмаган-да!

ЎҚИНГ: iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!