Сотувга чиққанига бир ой ҳам тўлмасидан, Tesla Model S Plaid ғалати ҳолатда ёниб кетди

  •   DiMaX
  •  612
  •  01.07.2021 17:39

Сотувга чиққанига бир ой ҳам тўлмасидан, Tesla Model S Plaid ғалати ҳолатда ёниб кетди

Илон Маск компанияси июнь ойида ўзининг электрик суперкари – Tesla Model S Plaid моделини сотувга чиқарган эди. Бу – дунёдаги барча серияли равишда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар орасида энг тезкор (видеоси) машинадир.

ЎҚИНГ: «Йўлни бўшат, Tesla!» – илк «қуёш» автомобили ишлаб чиқилди

Ҳали сотила бошлаганига бир ой ҳам тўлмай туриб, Tesla Model S Plaid электрокаридан биттаси ёниб кетишга ҳам улгурди. Мазкур воқеа Филадельфияда, тағин ғалати вазиятда содир бўлди.

Одатда электромобиллар кучли тўқнашув оқибатида ёки қувватлаш жараёнида ёниб кетар эди. Филадельфиядаги ҳолатда эса на униси, на буниси бўлмаган. Қутқарув хизматига хабар берган кишининг таъкидлашича, ёнаётган машина шунчаки кўчада юриб кетаётган экан.

Электрокар ёниб кетишининг расмий сабаби эълон қилинмаган, бу хабар тарқалган пайти ҳатто унинг эгаси ҳам топилмаган эди. Электромобиллар ёниши билан боғлиқ деярли барча ҳолатларда бўлгани сингари, Tesla маҳсулотидан асар ҳам қолмаган.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!