Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  2028
  •  04.04.2020 15:14

Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жорий йилнинг 16 апрелидан 18 апрелига қадар FIFA ҳамда Counter Strike:GO бўйича онлайн мусобақа ўтказмоқда. Мазкур тадбир IT-Парк ҳамда Adrenaline Rush билан ҳамкорликда ташкил этиляпти, деб ёзади Вазирлик.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

Мазкур мусобақа бутун жаҳонга машҳур FACEIT платформасида Қозоғистон Республикаси серверларида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг биринчи куни Counter Strike:GO бўйича ўйинлар чорак финалгача давом этади, иккинчи куни эса «bo3» олимпия тизими бўйича чорак финаллардан бошланади. Учинчи кун иштирокчиларни иккита Grand final ва учинчи ўрин учун иккита матч кутади.

FIFA матчлари гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар тизими иштирокчилар сони бўйича белгиланади.

Бундан ташқари, IT-Парк’нинг расмий YouTube-каналида ўйинлар ҳам эфирга узатилиб борилади.

ЎҚИНГ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

«Adrenaline Online Cyber Cup» онлайн мусобақасининг соврин жамғармаси 60 миллион сўмни ташкил қилади!

Совринли ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

Counter Strike:GO ўйини бўйича:

1-ўрин – 25 миллион сўм;

2-ўрин – 15 миллион сўм;

3-ўрин – 10 миллион сўм.

FIFA ўйини бўйича:

1-ўрин – 5 миллион сўм;

2-ўрин – 3 миллион сўм;

3-ўрин – 2 миллион сўм.

Мусобақа ғолиблари совринларни жамоа сардори ёки ўйинчисига тегишли дебет картага маблағни ўтказиш йўли билан олишади.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

«Adrenaline Online Cyber Cup» онлайн мусобақасида, республикамизнинг қайси бурчагида яшашидан қатъий назар, мутлақо барча қатнашиши мумкин. Муҳими, иштирокчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса кифоя.

Мусобақанинг марказий матчларини Ўзбекистон киберспорт оламида яхши танилган экспертлар: Данил «BATЬКА» ва Сергей «Greed» шарҳлаб борадилар.

Аризаларни қабул қилишнинг охирги санаси: 2020 йил 14 апрель

Мусобақанинг бошланиш вақти: 16 апрель,14:00

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: http://esport.itcenter.uz/

Марҳамат – сиз ҳам рўйхатдан ўтинг, геймерлик маҳоратингизни намоён этинг ва совринга эга бўлинг!

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!