Соврин жамғармаси 6000 долларлик танлов муддати узайтирилди

  •   DiMaX
  •  534
  •  11.01.2021 14:07

Соврин жамғармаси 6000 долларлик танлов муддати узайтирилди

«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун умумий соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати 1 февралга қадар узайтирилди. Бу ҳақда IT Park ахборот хизмати маълум қилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нақ 29 фоизга арзонлашди! (+видео)

Танловнинг мақсади: Лойиҳа доирасида ўқитувчиларнинг профессионал ютуқларини аниқлаш ва эътироф этиш, шунингдек, ўқитувчиларни таълим жараёнида инновацион технологиялардан фаол фойдаланишга ундаш.

Танлов иштирокчилари: Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари

Талаблар: Ўқитувчилар ва уларнинг талабалари томонидан телеграм гуруҳларида ва лойиҳанинг ижтимоий тармоқларида мотивация ва фаоллик кўрсатилиши

Совринли ўринлар сони: Саккизта

Танлов танлов иштирокчиси бўлиш, иштирокчиларининг қандай баҳоланиши ва бошқа тафсилотлар ҳақида расмий сайтда ўқишингиз мумкин.

Платформа ҳаволаси: uzbekcoders.uz

ЎҚИНГ: Танловда қатнашиб, Galaxy A50 ва бошқа совринлар ютиб олинг!