Соврин миқдори 60 000 000 сўмлик «IT MARAFON–2021» танловига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  1042
  •  03.12.2020 09:06

Соврин миқдори 60 000 000 сўмлик «IT MARAFON–2021» танловига марҳамат!

Жорий ойнинг бошидан юртимиздаги мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшларимиз учун «IT MARAFON–2021» танлови ташкил этилмоқда. Мазкур конкурс Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан уюштирилган, дейилади университет сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: Web & UX/UI бўйича шогирдликка қабул бошланди

Дастурлаш бўйича IT MARAFON – бу дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли масалаларни ишлаши ва ўзига берилган виртуал масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Ушбу марафон уч босқичда бўлиб ўтади:

Биринчи босқич – 45 кунлик дастурлаш бўйича билимларни ошириш жараёни. Бунда ТАТУ профессор-ўқитувчилари томонидан барча иштирокчиларга танловга қўйиладиган масалаларни ечиш бўйича керакли тушунча ва йўриқномалар берилади. 45 кунлик марафоннинг интенсив дарслари бепул онлайн олиб борилади. Марафон натижалари юқори бўлган иштирокчилар совринли босқичлар яъни иккинчи ва учинчи босқичга йўлланма оладилар.

Иккинчи босқич – қатнашчилар орасида фақат ТАТУ ёки филиалларининг биринчи босқич талабалари қатнашиб совринга эга бўладилар ва иккинчи босқич 2021 йилнинг январь ойи охирида ТАТУ ва филиаллари миқёсида ўтказилади.

Учинчи босқич – 15-30 ёшгача бўлган иштирокчилар орасидан тузилган жамоалар ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу босқичда мамлакатимизнинг барча ёшлари жамоа (3 кишилик) кўринишида қатнашишлари мумкин. Учинчи босқич 2021-йилнинг май ойи охирида Республика миқёсида ўтказилади.

«IT MARAFON–2021» дастурлаш мусобақасининг барча ғолиблари жами 60 000 000 сўм соврин жамғармасига эга бўлишади.

Дастурлаш марафонида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

Марафонда C++, C#, Java, Python ва бошқа дастурлаш тилларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Маълумот учун: https://robocontest.uz сайтида спорт дастурлаш бўйича ўзбек тилида курслар мавжуд.

Рўйхатдан ўтиш: robocontest.uz/register

Батафсил: https://bit.ly/IT-MARAFON2021

Иштирокчиларда марафон бўйича қўшимча саволлар бўлса телеграм орқали @robocontest_chat’га мурожаат қилишлари мумкин.

ЎҚИНГ: IT-Park раҳбари: «Олийгоҳлар талабалари учун янги дастур йўлга қўйилади»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!