Соврини 18 миллион сўм бўлган дастурчилар мусобақаси якунланди!

Соврини 18 миллион сўм бўлган дастурчилар мусобақаси якунланди!

Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “TUIT OPEN 2018” дастурлаш бўйича мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Бу хақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.

24-ноябрь санасида бутун республикадан келган иштирокчиларни кутиб олиш ва мусобақанинг очилиш ўтказилган. Бундан ташқари, мусобақа иiтирокчилари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, бир-бирлари билан яқиндан танишиб олишлари учун “Gaming round” ташкил этилган.

25-ноябрь куни мусобақанинг иккинчи кунида дастурлаш бўйича асосий тури бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 34 та жамоа иштирок этиб, шундан 9 та жамоа академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан ташриф буюришган. Улар C++, Java, Pyhton, Pascal дастурлаш тиллари асосида шакллантирилган бўлиб, саволлар NEERC ICPC бош ҳаками Олег Христенка томонидан тузилган. Мусобақа онлайн тарзда утказилди.

Мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолиб бўлган ўқувчи, талабаларга пул мукофотлари берилган. Хусусан, олий таълим талабалари учун биринчи ўринга 9 млн, иккинчи ўринга 6 млн, учинчи ўринга 3 млн сўмдан жами 18 млн  сўм мукофот пул маблағлари ажратилган.

Шу куннинг ўзида мусобақа натижалари эълон қилинди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа якуни натижаларига кўра,  биринчи ўринни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали “MSU Tashkent 0” жамоаси, иккинчи ўринни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “TUIT: ALVA” жамоаси, учинчи ўринни эса ТАТУ Урганч филиалининг “TUIT Urgench Branch masters” эгаллади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мусобақа юртимизда АКТ соҳасини янада ривожлантириш, ўқувчи ва талаба-ёшларни дастурлаш тиллари, IT соҳасида инновацион ғояларни яратишга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.