Совутгич харид қилишда нималарга эътибор бериш керак: 8 та жиҳат

Совутгич харид қилишда нималарга эътибор бериш керак: 8 та жиҳат

Совутгич маиший техника воситалари орасида муҳим ўрин эгаллайди. У озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларнинг сифатини сақлашда бизга беминнат ёрдам беради. Ҳаётимизда ҳеч бўлмаганда бир марта ҳар биримиз совутгич харид қилишимизга тўғри келади. Мазкур техникадан кундалик турмушимизда мунтазам фойдаланишимиз боис, ҳар тарафлама оптимал бўлган совутгични сотиб олиш, шубҳасиз, мақсадга мувофиқдир. Қуйида совутгич харид қилаётганда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатларни келтирдик.

Ҳажм ва ўлчам

Совутгични харид қилишдан олдин уни ўрнатадиган жойни белгилаб олиш керак. Шу билан бирга оиладаги инсонларнинг сонини ҳисобга олиш ҳам зарар қилмайди. Бугунги кунда совутгичлар турли хил шакл ва ўлчамларда ишлаб чиқарилмоқда. 160-200 см ушбу мослама учун ўртача баландлик ҳисобланади. Бунда унинг эни ва чуқурлиги 60 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак, албатта. Одатда, мазкур ўлчамдаги икки камерали совутгичларнинг ҳажми 250-350 литрни ташкил қилади.

Шунингдек, совутгичларнинг кичик ўлчамли вариантлари ҳам сотилади. Бир камерали совутгичнинг ҳажми кўп ҳолларда 80-200 литрга тенг бўлади.

1436218

Айниқса, кўп фарзандли оилалар ва умуман кўпчилик фойдаланадиган совутгичлардан Side-by-side шаклидагисини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Икки эшикли бундай совутгичлар қўшимча опция ва технологиялар билан жиҳозланади. Бундай совутгичларнинг эни 120, баландлиги 180 ва чуқурлиги 70 сантиметргача етиши мумкин.

Совутгичнинг ўлчами ва ҳажмини фойдаланиш мақсади ва ўрнига қараб танлаган маъқул.

Материал ва ранги

Ошхонанинг дизайнидан келиб чиқиб, муайян рангдаги совутгичларни ҳам танлаш мумкин. Бироқ шуни ёдда сақлаш керакки, совутгични узоқ йиллар ишлатиш учун сотиб оласиз, ошхонанинг интерьери эса бир неча йилда ўзгартирилади. Шунинг учун мутахассислар оқ ва кулранг рангдаги совутгичларни тавсия этишади (Ўзбекистонда ҳам айнан мана шу ранглар анча харидоргир).

14338_2.1473203121

Бундан ташқари, совутгич сотиб олаётганда унинг корпуси қайси материалдан ишланганига аҳамият бериш керак. Кўпинча, совутгич учун полимер билан қопланган углеродли пўлатдан фойдаланишади. Бундай материални тозалаш ва профилактика қилиш бир мунча қулай. Яна бозорда зангламас пўлатдан қилинган совутгичларни ҳам учратиш мумкин. Бироқ уларнинг нархи сезиларли даражада қиммат бўлади. Устига-устак, бундай қопламани тозалаш осон эмас.

Камералар сони

Одатда, совутгичлар уч хил форм-факторда тақдим этилади. Бир камерали: бундай совутгичлар кичик оилалар, офис, дала-ҳовли ва талабалар учун жуда мос келади. Икки камерали: ушбу шаклдаги совутгичларда музхона билан совутиш блоки ажратилган бўлади. Ишлатиш бир мунча қулай. Маҳсулотларни музлатиш учун йирикроқ музлатиш камерасига эга икки камерали совутгич харид қилган афзал. Уч камерали совутгич: одатда бундай турдаги совутгичлар мева-сабзавот, кўкат, денгиз маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган “нейтрал” секторга эга бўлади. Ушбу сектор ҳам кўпинча “нам” ва “қуруқ” сақлаш зоналарига ажралади. Англаганингиздай, уч камерали совутгичлар бошқа турдаги совутгичларга қараганда қимматроқ нархда сотилади.

Совутиш тизими

Замонавий совутгичларда бир нечта совутиш тизимлари мавжуд.

а) Статик совутиш тизими

Ушбу тизимнинг ишлаш механизми қуйидагича: компрессор фаол бўлган пайтда буғлатгич ҳам ишлайди. Бундай вақтда совутиш блокида ҳарорат пасайиб, бўлинма совитилади. Натижада орқа панелда конденсат ҳосил бўлади ва у бир муддатдан кейин эриб, махсус бўлимга тушади. Бундай тизимнинг фаолияти унча қулай эмас. Одатда, бунда музхонани қўлда эритишга тўғри келади. Шу билан бирга, статик тизимда ҳарорат бир текисда тақсимланмайди.

б) Динамик совутиш тизими

Динамик тизимнинг ишлаш механизми статик совутиш тизими билан деярли бир хил. Бироқ мазкур тизимда совутгич блоклари бўйлаб ҳарорат бир текисда тақсимланади ва маҳсулотларнинг узоқ сақланишини таъминлайди.

xolodilnik_luchshe_05

в) No-Frost тизими

Бундай тизимли совутгичларда ҳам буғлатиш механизма мавжуд, аммо у совутгичнинг бевосита совутиш блокида жойлаштирилади. Мажбурий вентиляция сабабли совутиш блокида қиров ҳосил бўлмайди.

Совутгични бошқариш

Ҳар бир совутгич бошқариш усули билан ажралиб туради. Арзонроқ совутгичлар электромеханик бошқариш элементлари билан жиҳозланган бўлиб, созламалар айланадиган регулятор ёрдамида ўрнатилади. Бундай турдаги бошқарув усули ток кучининг ўзгаришлари барқарор.

Совутгичнинг қимматроқ моделлари электрон бошқарув панелларига эга. Кўпинча бундай панеллар совутгич эшигига жойланади, дисплей ва такомиллашган бошқарув тизими билан таъминланади. Элементларни сенсор ёки механик тугмалар орқали созлаш мумкин.

14338_7.1473131045

Шу билан бирга сотувда масофадан бошқариладиган совутгичларга дуч келиш мумкин. Бундай совутгичларга Wi-Fi модуль ўрнатилиб, смартфон орқали уни дистанцион тарзда бошқариш имконияти мавжуд.

Энергия сарфлаш таснифи

Совутгич харид этаётганда, албатта, унинг энергия сарфлаш таснифи билан қизиқиб кўринг. Ишлаб чиқарувчилар қурилманинг эшигига, кўп ҳолларда, унинг энергия сарфлаш таснифини билдирадиган стикерларни ёпиштиришади. Мазкур таснифга биноан энергия сарфининг 7 хил даражаси мавжуд (A дан G гача). Бунда А энг кам энергия сарфини G эса энг кўп энергия сарфини билдиради. Совутгичнинг мунтазам ишлашини ҳисобга олсак, энергия истеъмолини тежаш мақсадида кам ток сарфлайдиган совутгични харид қилиш тавсия этилади.
klass-energopotrebleniya-kholodilnika-728x487

Муҳитга оид таснифи

Бундай таснифда совутгичдан қандай ҳароратдаги муҳитда фойдаланиш кўрсатилган бўлади. Одатда, 4 та муҳит таснифи фарқланади:

Класс (+16 °С до +32 °С);
Класс SN (+10 °С до +32 °С);
Класс ST (+18 °С до +38 °С намлик ҳолати билан);
Класс (+18 °С до +43 °С).

Қўшимча функциялар

Таътил режими: бундай режимни совутгичдан узоқ муддат фойдаланмаганда қўллаш мумкин. Режимни фаоллаштиришдан олдин совутгичдан барча маҳсулотларни чиқариш талаб этилади. Ушбу режимда совутгич пассив ишлаш ҳолатига ўтади.

Бактерияга қарши қоплам: баъзи совутгичларни ички блокига ишлаб чиқарувчилар таркибида кумуш ионлари бўлган қопламларни ўрнатадилар. Бундай қопламлар микробларни ўлдириш билан бирга, нохуш ҳидларни ҳам бартараф этади.

Тезкор совитиш ва музлатиш режимлари: бундай режимлар маҳсулотларни тезда музлатиш ва совутишга хизмат қилади. Ушбу режимларда камералардаги ҳарорат кескин туширилади.

63 FlexZone

Муз генератори: муайян шаклдаги муз бўлакларини ҳосил қилишга мўлжалланган форма ва тизим. Айни вақтда арзон совутгичларда ҳам учратиш мумкин.

Овозли хабар: ушбу функция совутгич эшиги яхши ёпилмай қолганда асқотади. Шу билан бирга, баъзи моделларда ҳарорат созланган даражадан ошиб кетса овозли хабар янграйди.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!