Сохта абитуриентлар расмлари ва маълумотларини ДТМ ўз расмий Telegram-каналида чиқарди!

  •   DiMaX
  •  657
  •  04.09.2019 18:16

Сохта абитуриентлар расмлари ва маълумотларини ДТМ ўз расмий Telegram-каналида чиқарди!

Шу йилнинг 29 июль – 15 август кунлари кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари адолатли, шаффоф ва белгиланган тартиб асосида ўтди. Биргина бинога киришда замонавий техника воситалари ва усулларнинг қўлланилиши шаффофлик ва адолатни таъминлаш борасида кескин олдинга силжиш бўлди, деб ёзади Давлат тест маркази.

ЎҚИНГ: Саволлар варақасини интернетга чиқарган абитуриент тест жараёнидаёқ имтиҳондан четлатилди! (+видео)

Маълумки, аввалги йилларда қабул жараёнида абитуриент суратга тушар ва уни асл абитуриентнинг ўрнига «сохта абитуриент» расмга тушиши орқали сохталаштириш мумкин эди. Бу ўз навбатида амалдаги тартибнинг қўпол бузилишига олиб келар, ачинарлиси, бундай ҳолатларни аниқлаш мураккаблик туғдирар эди.

ДТМ хабарига кўра, жорий йилда ўтган йиллар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда уларнинг паспорт маълумотлари ва расмлари Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг паспорт виза тизимидан олинди ва тест синовлари бўлиб ўтадиган бинога киришда видеофиксация қурилмалари орқали абитуриентларнинг шахси аниқланди. Видеофиксация қурилмалари орқали текширилганда мослик даражаси паст бўлган ҳолларда, бармоқ изларини текшириш воситалари ишлатилди.

Бу усул сохталикларни аниқлашда анча қўл келди. Натижада бинога киришга ҳаракат қилган кўплаб «сохта абитуриент»лар аниқланди. Уларнинг барчаси белгиланган қонунчилик доирасида чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига топширилди.

Давлат тест маркази ўзининг расмий Telegram-каналига айрим сохта абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирмоқда, токи бундай «ҳожатбарор»лар қилмиши, бошқалар учун дарс бўлсин, дейилади хабарда.

Расмларда чап томонда абитуриентлар, ўнг томонда абитуриентнинг ўрнига тест синовларига киришга ҳаракат қилган шахслар суратлари келтирилган. Уларнинг барчасини кўриш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!