Сохта смартфонлар рейтингида Samsung, Apple ва Xiaomi «етакчи» бўлди! (Master Lu, 2020 йил 1-чорак)

  •   DiMaX
  •  1435
  •  15.04.2020 15:51

Сохта смартфонлар рейтингида Samsung, Apple ва Xiaomi «етакчи» бўлди! (Master Lu, 2020 йил 1-чорак)

Жорий йилнинг бошида биз Master Lu маълумотлари асосида 2019 йили энг кўп сохталаштирилган смартфонлар рейтингини чиқаргандик. Мазкур бенчмарк сервиси бу борада янги рўйхат тақдим этди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Янги рейтинг 2020 йилнинг биринчи чорагида Хитой бозорида энг кўп учраган қалбаки смартфонлар статистикасига асосланган. Унга кўра, шу квартал мобайнида Master Lu бенчмаркида жами 1 295 457 та смартфон тест қилиб кўрилган. Шулар ичидан 7 931 таси сохта телефонлар бўлиб чиққан.

Маълум бўлишича, «Осмон ости салтанати»да кўпроқ Samsung ҳамда Apple смартфонларини сохталаштиришар экан.

Кучли бешталикдаги қалбаки смартфонларнинг текшириб кўрилишлари сони қуйидагича экан: Samsung W2019 – 498 марта, iPhone X – 246 марта, iPhone 8 – 213 марта, iPhone XS Max – 172 марта ва Xiaomi Mi Max 3 – 127 марта.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар

Яна бир қизиқ факт: бултур Иккита iPhone X нархидаги қўш сенсор экранли «раскладушка» – Samsung W2018 модели қалбаки смартфонлар тайёрловчилар орасида энг оммабопи бўлганди. Бу йилнинг март ойида эълон қилинган рейтингда эса унинг давомчиси – Samsung W2019 смартфони «етакчи» бўлган ва йилнинг илк чорагида ҳам бу қурилма биринчиликни «қўлдан бермаган».

Дарвоқе, асл ва қалбаки iPhone’ни фарқлашга оид маслаҳатлар, Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули, MEIZU смартфонларининг оригиналлигини ва Ўзбекистонда сертификатланганлигини аниқлаш йўли ҳамда Samsung смартфон ва планшетларининг оригиналлигини аниқлаш бўйича видеоқўлланма ҳам сизга маъқул келса керак.

ЎҚИНГ: Оригинал Xiaomi қулоқчинларини қалбакиларидан қандай фарқлаймиз?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!