SpaceX бутун дунёни бепул интернет билан таъминловчи йўлдошларнинг илк партиясини учирмоқда

  •   DiMaX
  •  733
  •  13.05.2019 16:17

SpaceX бутун дунёни бепул интернет билан таъминловчи йўлдошларнинг илк партиясини учирмоқда

Серғайрат тадбиркор Илон Маск фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган. Нафақат булар, балки у бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ҳам ният қилган.

ЎҚИНГ: Хитойнинг Марсдаги базаси намойиш этилди (видео)

SpaceX компаниясининг бош директори Илон Маск бутун дунёга бепул интернет ҳадя этиш ваъдасини эслатди. Шунга мўлжалланган Starlink сунъий йўлдошларининг биринчи йирик партиясини у 15 май куни учиришини айтди. Шу билан бирга, у парвоз майдончасидан олинган суратни ҳам эълон қилди.

Айтиш керакки, SpaceX компанияси Starlink номли ушбу ташаббус учун аллақачон АҚШ Алоқа комиссияси – FCC рухсатини олган, фақат режалаштирилган йўлдошларнинг камида ярми яқин олти йил ичида учирилиши шарти билан. Шу кунгача сунъий йўлдошлардан фақат иккита синов намунаси – TinTin A ҳамда TinTin B орбитага чиқарилган.

ЎҚИНГ: SpaceX икки марта учирилган ягона ракета – Falcon 9’ни яна фазога йўлламоқда

Илон Маск, шунингдек, парвозга тайёрланаётган Falcon 9 ракетасининг бош қисми «ўзаги»нинг расмини ҳам ўзининг Twitter-блогида кўрсатди. Ушбу ракета 60 та сателлитдан иборат илк партияни Ернинг паст орбитасига етказади. Эълон қилинган расмда эса Falcon 9 бош қисмининг ичида Tesla автомобили акс эттирилган:

Фазовий интернетнинг синовини бошлаш учун яна камида олтита шундай парвоз амалга оширилиши керак. Ер юзини нисбатан барқарор интернет билан таъминлаш учун эса – камида 12 та парвоз орқали сунъий йўлдошлар учирилиши талаб этилади. SpaceX орбитага жами 12 мингга яқин йўлдош учиришни режалаштирган.

Режага кўра, Starlink лойиҳасининг муваффақиятли фаолияти Ер юзининг исталган нуқтасида интернетга кириш имконини тақдим этиши керак. SpaceX’нинг таъкидлашича, бу мақсадда учирилаётган сунъий йўлдошлар мутлақо хавфсиз бўлиб, орбитадан чиқиб кетган тақдирда ҳам атмосферада ёниб йўқолиб кетади ва зиён етказмайди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»: интернет тезлиги оширилиб, нархлар пасайтирилмоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!