SpaceX илк космик сайёҳлари қачон парвоз қилишади?

  •   DiMaX
  •  509
  •  29.01.2021 16:46

SpaceX илк космик сайёҳлари қачон парвоз қилишади?

Илон Маскнинг фазо кемаси биринчи космик сайёҳлар билан Халқаро космик станциясига 2022 йилнинг январидан илгари жўнамайди. Буни Американинг Axiom Space ширкати маълум қилди, деб ёзади UZZOOM нашри.

ЎҚИНГ: Саккиз йил кутилган парвоз: тарихда илк бор хусусий компания фазогирларни ХКСга учирди! (+видео)

Компания илгари Халқаро космик станциясига Crew Dragon’нинг биринчи парвози иштирокчиларининг исмларини маълум қилган. Axiom Space сайтида маълум қилинишича, космосга учиш учун биринчи имконият 2022 йил январидан илгари мавжуд бўлмайди. Аввал парвоз мазкур йилнинг сўнгига қадар амалга оширилади, деб тахмин қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Crew Dragon фазо кемаси SpaceX хусусий ташкилоти асосчиси ва раҳбари, дунёнинг энг бадавлат кишиси бўлмиш бизнесмен ва муҳандис Илон Маск томонидан ишлаб чиқилган.

Axiom Space компанияси эса 2016 йили NASAда ХКС дастурининг собиқ раҳбари Майкл Саффредини томонидан ташкил этилган.

ЎҚИНГ: SpaceX’нинг оламшумул рекорди: бирорта давлат ҳам уддалай олмаганди! (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.