SpaceX компанияси 2018 йилда Марсга юк кемасини учиради

SpaceX компанияси 2018 йилда Марсга юк кемасини учиради

Илон Маскнинг SpaceX компанияси 2018 йилда Марсга бир неча юк кемаларини юборишни режалаштирди. Бу ҳақида компания ўзининг Twitter’даги саҳифасида хабар қолдирди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Маълум бўлишича, Марсга ҳозирда МКСга юкларни етказиб беришда фойдаланилувчи Dragon машиналари юборилади. Кейинроқ, Илон Маск мазкур вазифани бажаришга Қуёш тизимининг исталган ерида қўна оладиган Dragon 2 кемалари учирилишини қайд этди.

28,04,2016ilona1

Компания қанча миқдорда кемалар юборилиши ҳақида аниқ маълумот келтирмаган. Маскнинг сўзларига кўра, Марсга қилинувчи парвоз янги юк машиналари учун синов бўла олади. Унинг фикрича, Dragon 2да астронавтларнинг саёҳат қилиши учун имкон йўқ, сабаби кеманинг ички жойлашуви машина кабинаси ҳажмига ўхшашиб кетади.

SpaceX хабарига мувофиқ, Red Dragon кемаларини етказиб бериш вазифаси Falcon 9нинг «кучайтирилган» талқини бўлмиш Falcon Heavy ракетасига топширилади. Агар вазифа муваффақиятли амалга оширилса, SpaceX бошқа планетада кема қўндира олган биринчи хусусий компанияга айланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!