SpaceХ шу ёзнинг охиригача бутун дунёга симсиз интернет ваъда қилмоқда

  •   DiMaX
  •  836
  •  23.06.2021 14:31

SpaceХ шу ёзнинг охиригача бутун дунёга симсиз интернет ваъда қилмоқда

Илон Маск асос солган SpaceX SpaceХ компанияси ёзнинг охирига қадар 12 мингта сунъий йўлдошни жойлаштирмоқчи ва бутун дунёни симсиз Интернет билан таъминламоқчи. Бу ҳақда корпорация президенти Гвинн Шотвел маълумот берган, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Тезкор интернет улашувчи Starlink сунъий йўлдошлари кимга халақит беряпти?

Starlink сунъий йўлдош тизимининг умумий қиймати 10 миллиард долларни ташкил этади.

Аллақачон 1,8 минг сунъий йўлдошдан иборат гуруҳ тайёр. Компания уларни ишчи орбитага чиқишини кутмоқда. Шундан сўнг, SpaceХ назорат қилувчи органлардан рухсат олиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа доирасида биринчи сунъий йўлдошлар 2019 йил баҳорида орбитага чиқарилган. Ҳаммаси бўлиб Starlink тармоғи учун 30 мингга яқин кичик мосламаларни жойлаштириш режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.