SpaceX учинчи уринишдан Falcon 9 ракетасини 60 та сунъий йўлдош билан бирга учирди

SpaceX учинчи уринишдан Falcon 9 ракетасини 60 та сунъий йўлдош билан бирга учирди

АҚШнинг SpaceX компанияси учинчи уринишдан Falcon 9 ракетасини Starlink лойиҳасининг 60 та сунъий   йўлдоши билан бирга учирди. Лойиҳа интернет-трафикни узатиш глобал тармоғини яратишга мўлжалланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Ракета Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган космодромдан маҳаллий вақт билан 23 май соат 22:30да учирилган.

SpaceX’да маълум қилинишича, сунъий йўлдошлар 550 км баландликка олиб чиқилади. 

Ракета дастлаб 15 май куни АҚШнинг шарқий соҳилбўйидан учирилиши керак эди, бироқ старт ёмон об-ҳаво сабабли қолдирилган. Кейинги кунги парвоз қўшимча текширув ўтказиш ва сунъий йўлдошлар дастурий таъминотини янгилаш зарурати сабабли яна бекор қилинганди. 

ЎҚИНГ: Қуёш тизимидаги сайёраларга қанча вақтда етиб борсак бўлади?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!