Speedtest интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон 4 поғонага юқорилади!

  •   DiMaX
  •  1357
  •  19.02.2020 16:27

Speedtest интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон 4 поғонага юқорилади!

Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна тўрт позицияга кўтарилди. Бу хусусда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди

Ookla компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йилнинг январь ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Интернет тезлиги бўйича умумий рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 104-поғонани эгаллаб тўрибди ва ўтган йили январь ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди! Январь ҳолатига кўра, биз бир қатор давлатлардан олдиндамиз – Грузия (107-ўрин), Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин), Туркманистон (176-ўрин).

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсди – 10,89 Мбит/cониядан (2019 йил январь ҳолатига) 25,75 Мбит/cониягача (2020 йил январь ҳолатига).

Мобил интернет тезлигини оширишда ҳам Ўзбекистон бир қатор муваффақиятларга эришди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 132-ўринни эгаллаб, 2019 йил декабрдаги ҳолатидан иккита позицияга, йил якуни бўйича эса бешта позицияга кўтарилди.

ЎҚИНГ: Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Маълумот учун, Speedtest портали интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлаб эълон қилади.

Ирландиянинг Ookla компанияси интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жаҳондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси ҳисобланади. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади. Ҳозирги ҳолатига кўра умумжаҳон фойдаланувчилари томонидан Speedtest порталида 27,3 миллиардан ортиқ тестлар ўтказилган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» мобил алоқа ва интернетни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди!