Speedtest.net’нинг интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон янада пастлади

  •   DiMaX
  •  452
  •  16.04.2019 13:09

Speedtest.net’нинг интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон янада пастлади

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил март ойи якунлари бўйича Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтинг жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, деб ёзади «Кун» нашри.

ЎҚИНГ: Speedtest: Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингда юқорилади

Хабарга кўра, рейтингда Ўзбекистоннинг позициялари янада ёмонлашган:

  • мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича бир позицияни йўқотди ва 9,49 Мбит/с. тезлик билан 127-ўринни эгаллади;
  • симли интернет тезлиги бўйича 11,81 Мбит/с. тезлик билан 178 давлат орасида 131-ўриндан жой олди.

Норвегия мобил интернет (67,54 Мбит/с.) тезлиги, Сингапур эса симли интернет (199,62 Мбит/с.) тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.