Speedtest: Ўзбекистон яна тўрт поғонага кўтарилди, мобил интернет тезлиги 64,8 фоизга ошди!

  •   DiMaX
  •  549
  •  21.06.2021 14:07

Speedtest: Ўзбекистон яна тўрт поғонага кўтарилди, мобил интернет тезлиги 64,8 фоизга ошди!

Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сервиси 2021 йилнинг май ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унда, Ўзбекистоннинг мобил интернет тезлиги яхшиланганлиги қайд этилган, деб ёзади АКТ вазирлиги Ахборот хизмати.

ЎҚИНГ: Операторларга интернет тезлигини кўрсатишда «-гача» қўшимчасидан фойдаланиш расман тақиқланди

Таъкидлаш керакки, бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (53,2 фоизга) ўсганлиги қайд этилди, яъни 26,45 Мбит/сониядан (2020 йил май ҳолатига кўра) 40,54 Мбит/сониягача (2021 йил май ҳолатига кўра).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, яъни жорий йил май ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 11,26 Мбит/сониядан (2020 йил май ҳолатига кўра) 18,56 Мбит/сониягача ўсди (2021 йил май ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 64,8 фоизга кўтарилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлиги яна ошади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!