Speedtest: Ўзбекистонда пандемия вақтида симли ва мобил интернет тезлиги ошди

  •   DiMaX
  •  861
  •  03.06.2020 10:14

Speedtest: Ўзбекистонда пандемия вақтида симли ва мобил интернет тезлиги ошди

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра коронавирус пандемиясининг интернет тезлигига таъсирини эълон қилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 37 поғона кўтарилди

Унинг натижаларга кўра, жаҳон миқёсида COVID-19 пандемияси шароитида интернетнинг (Fixed Speed Change) ўртача тезлиги 1 фоизга, мобил интернет  (Mobile Speed Change) тезлиги эса 7 фоизга ўсган, холос.

Ўзбекистонда бўлса кўрсаткичлар юқорироқ: симли интернет (Fixed Speed Change) тезлиги 6 фоизга, мобил интернет (Mobile Speed Change) тезлиги эса 18 фоизга кўтарилган.

Таъкидлаш керакки, охирги йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йил апрель ҳолатига Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 94-поғонани эгаллаган. Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилган – 131-ўриндан юқорилаб, 94-поғонадан жой олган. Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 бараварга ўсган. 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/сония бўлган бўлса, 2020 йил апрель ҳолатига кўра 25,88 Мбит/сониягача кўтарилган. 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,12 Мбит/сонияни ташкил этди.

Бундан ташқари, охирги ой натижаларига кўра мобил интернет тезлиги ҳам ўсмоқда: биргина 2020 йил апрель ҳолатига мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/сонияни ташкил қилган бўлса, бир ой ичида мазкур кўрсатқич 11,92 Мбит/сониягача ўсди!

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!