Speedtest рейтинги: Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,4 баравар ўсди!

  •   DiMaX
  •  1504
  •  20.03.2020 13:03

Speedtest рейтинги: Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,4 баравар ўсди!

Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтингида январь ойида юртимиз 4 поғона юқорилаган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар беришича, ўтган ойда ҳам бу борада юксалиш сезилган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» интернет хизматларини маҳаллийлаштирди: энди тезлик ошиб, нархлар пасаяди!

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йилнинг февраль ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна иккита позицияга кўтарилган.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 102-поғонани эгаллаб турибди. Умуман охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 бараварга, яъни – 10,89 Мбит/cониядан (2019 йил январь ҳолатига) 26,30 Мбит/cониягача (2020 йил февраль ҳолатига) ўсган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди