Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

  •   DiMaX
  •  2692
  •  24.12.2019 09:12

Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Ookla компаниясининг интернет тезлигини ўлчовчи Speedtest тестлари бутун дунёда кенг қўлланади. Жумладан, унинг Ўзбекистондаги интернет тезлиги борасидаги синовлари ва умуман шу мавзуга оид бир нечта хабарлар чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Интернет биз кутгандек бўлмади(ми)?

Мазкур компания 2019 йилнинг учинчи чорагида дунё бўйича интернет тезлиги синовлари якунларини эълон қилди. Мутахассислар учта етакчи смартфонсознинг флагман телефонлари – Galaxy S10, iPhone XS ҳамда Huawei Mate 20 Pro моделларида дунё бўйича ўтказилган тестлар натижаларини таҳлил қилиб кўришган. Аниқроғи, дунёнинг 15 та ҳудудида, жумладан – Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Франция, Германия, Япония, Ҳиндистон, Италия, Нигерия, Россия, Жанубий Африка Республикаси, Жанубий Корея ҳамда Буюк Британиядаги ушбу смартфонларда Speedtest орқали интернет тезлигини ўлчашларнинг кўрсаткичлари ўрганилган.

Ookla маълумотларига кўра, аксарият ҳудудларда Galaxy S10 ўз рақибларидан устунлигини намоён этган:

Юқоридаги диаграммада кўриб турганингиздек, Франция, Германия, Япония, Нигерия ва Буюк Британиядагина интернетга кириш тезлиги бўйича Huawei Mate 20 Pro ёки iPhone XS устунликка эришган. Нигерияда фақат iPhone XS натижалари акс эттирилганига сабаб – бу мамлакат фойдаланувчилари Galaxy S10 ва Huawei Mate 20 Pro флагманларида етарли миқдорда Speedtest синовини ўтказиб кўришмаган.

Яққол чемпион – Galaxy S10 моделида интернет тезлиги масаласига келсак, унинг натижалари 18,06 Мбит/сония (Ҳиндистон) ва 95,91 Мбит/сония (Канада) орасида.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» мобил алоқа ва интернетни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!