Sport телеканали Олимпиада ўйинларини тўғридан-тўғри трансляция қилади

Sport телеканали Олимпиада ўйинларини тўғридан-тўғри трансляция қилади

Телеканалда Риодаги Олимпия шаҳарчаси ва олимпиачилар ҳаёти батафсил ёритилади. Бу ҳақда Uz24.Uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси шу йилнинг 5 августидан 21 августигача Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Sport телеканали Олимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросими, спортчиларнинг мусобақалари, хусусан, ўзбек олимпиачиларининг чиқишларини тўғридан-тўғри кўрсатади.

Олимпия терма жамоасидан иборат Ўзбекистон делегацияси таркибида Бразилияга Sport телеканалининг мухбири ҳам юборилган, у Олимпия шаҳарчаси ҳаётини ёритади, олимпиячиларимизнинг яшаш шароити ва кайфияти ҳақида сўзлаб, спортчилардан интервьюлар олади.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Риога жўнаб кетишди. 3 август куни Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Ўзбекистонлик спортчилар 120 дан ортиқ Олимпиада лицензияларини қўлга киритишган, улардан 70 та йўлланма олимпиячиларга, яна 52 таси паралимпиячиларга тегишли.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!